Қайднома

Қидирув

1000 ой кўрган мухлис - Мамадали ота ни қутлаймиз!

1000 ой кўрган мухлис - Мамадали ота ни қутлаймиз!

  14.09.2017 08:07
  0
  268
1000 ой кўрган мухлис - Мамадали ота ни қутлаймиз!

Мамадали ота Турдиалиев юртимизда анча машҳур. У кишини жамоаларимиз мураббийлари, бошлиқлари ва футболчилар бирдек яхши танишади, ҳурмат қилишади. Зеро, «Мавқий» тахаллуси билан танилган Мамадали ота фахрий ёшда бўлсада, миллий чемпионатимиз ўйинларини бевосита стадионларда кузатишга одатланган ва мудом севимли жамоалари ортидан узоқ-яқин сафарларга чиқади. Спорт ҳақида шеър ёзишни хуш кўрувчи Мамадали ота айниқса, «Бунёдкор», «Сўғдиёна», «Пахтакор», «МЮ», «Реал» клубларига бефарқ эмас ва табиийки, Ўзбекистон миллий жамоасининг ашаддий мухлисидир. Мамадали ота - ФИФАнинг собиқ президенти Йозеф Блаттер билан учрашган ва ундан махсус совға олган инсон. ФИФА рефериси Равшан Эрматов эса унга Бразилия-2014 мундиалида ўйналган тўпни совға қилган. Муҳими, 1000 ой юзини кўрган «Мавқий» ота ҳамон тетик. Дейлик, ҳар куни Пахтакор шаҳридаги стадионда 60 дақиқа спорт билан шуғулланади. Бунга ҳавас қилиб, стадионга чиқаётган ёшлар сафи тобора кенгаймоқда. Спортдан соғлик ва омад топган чин футбол фидойисини 1000 ой кўргани билан қизғин қутлаймиз.

 

1000 ой кўрган футболсевар мухлис,

100 ёшга киринг, боринг стадионга,

Юрагингиз тўлсин ҳаяжон, ҳисга,

«Мавқий» ота, 1000 ойингиз муборак!

 

          Футбол олдида жонин фидо этувчи,

          Ўзбекистон бўйлаб мудом кезувчи,

          Кечикмасдан, доим олдин борувчи,

          «Мавқий» ота, 1000 ойигингиз муборак!

 

Футболчилар ҳурматин оширган,

Хато-камчиликларин яширган,

Далда ўрнида дуо-фотиҳа берган,

«Мавқий» ота, 1000 ойингиз муборак!

 

          Футболчилар, мухлислар тилидан,

          Ҳомийлару, жамоалар номидан,

          Қабул қилинг самимий саломни,

            «Мавқий» ота, 1000 ойингиз муборак!

Футбол  ишқибозлари  номидан  Дилшод  Якубович


Манба: interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

МАВЗУГА ОИД БОШҚА ХАБАРЛАР

Оммабоп мақолалар

Термамиз етакчилари қандай фикрда?

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

Жамоа Ў О
тўлиқ маълумот »

Кун фотоси

  • Сизнингча, Олий лига-2017 ни қайси жамоалар тарк этади?


© "Interfutbol.UZ". © 2006-2017. Мобил версия
Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт!
Барча ҳуқуқлар амалдаги қонунчиликка биноан ҳимояланган.