Қайднома

Қидирув

Зидан: Роналду «Реал»нинг энг муҳим футболчиси

Зидан: Роналду «Реал»нинг энг муҳим футболчиси

  14.09.2017 10:03
  0
  594
Зидан: Роналду «Реал»нинг энг муҳим футболчиси

Хабарингиз бор, Мадриднинг «Реал» клуби ўз майдонида АПОЭЛни қабул қилиб, йирик – 3:0 ҳисобида ғалабага эришди. «Қаймоқранглилар» устози Зинедин Зидан учрашувдан сўнг дубль қайд этган Криштиану Роналдунинг ўйини ҳақида тўхталиб ўтди.

«Яхши ўйин ўтказишимиз лозим эди. Чемпионлар лигасини юқори кайфиятда бошлаш жуда муҳим. Тўғри, биринчи бўлимдаги ўйинимиз билан мақтана олмаймиз, аммо иккинчи тайм ўз даражамизда ўйнай олдик деб ўйлайман.

Турнирни ғалаба билан бошлаш доимо муҳим бўлган ва умуман гол ўтказмай ғалабага эришганимиз янада ажойиб ҳолат.

Роналду – ўзгача ўзгача футболчи, у жамоамизнинг энг муҳим ўйинчиси. Криштиану доим жамоага борини беришга интилади ҳамда агар керак бўлса, майдонни голсиз тарк этмасликка ҳаракат қилади.

Умид қиламанки, Роналду шу руҳда давом этади» - дейди Зидан УЕФА расмий сайтига.


Манба: www.interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz