Қайднома

Қидирув

Роналду:«Чемпионлар лигаси – бу «Реал»нинг турнири»

Роналду:«Чемпионлар лигаси – бу «Реал»нинг турнири»

  14.09.2017 10:36
  0
  265
Роналду:«Чемпионлар лигаси – бу «Реал»нинг турнири»

Мадриднинг «Реал» клуби чемпионлар лигаси 1 турида АПОЭЛ устидан йирик ғалабани қўлга киритди.

Мазкур ўйинда «галактикос» етакчиси Криштиану Роналду дубль муаллифига айланди. Португалиялик футболчи ўйиндан сўнг ўз фикрларини билдира туриб, мазкур турнирни яна бир марта ютишни исташини айтиб ўтди.

«Реал» ўз майдонида ўйнади ва шунинг учун ҳам турнирни ғалаба билан бошлаши зарур эди.

Биласизлар, бизга қарши ўйинларда кўплаб жамоалар ҳимоявий тактикада ҳаракатланишади ва бугун рақиб ўзининг энг яхши ўйинларидан бирини кўрсатиб берди.

Биз янада кўп гол уришимиз мумкин эди, аммо бу натижа ҳам ёмон эмас. Турнирни ғалаба билан бошлаганимиздан мамнунмиз.

Чемпионлар лигаси – энг муҳим турнир. Шунингдек, ўзимнинг майдонга қайтиб, голлар уришим ҳам муҳим эди.

«Реал»га фойдам тегса, бундан хурсанд бўламан. Олдинда узоқ йўл турибди. Ўйиндан-ўйинга кучайиб боришни мақсад қилганмиз. Кейин эса кўрамиз...

Албатта, бош совринни қўлга киритишга интиламиз. Чемпионлар лигаси бу – бизнинг турнир ва биз буни ютишни истаймиз» - дйди Роналду УЕФА матбуот хизматига.


Манба: www.interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

МАВЗУГА ОИД БОШҚА ХАБАРЛАР

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

Жамоа Ў О
тўлиқ маълумот »

Кун фотоси

Месси майдонни голсиз тарк этган ўйинда, Аргентина маҳорат бобида Россияга дарс берди

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

© "Interfutbol.UZ". © 2006-2017. Мобил версия
Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт!
Барча ҳуқуқлар амалдаги қонунчиликка биноан ҳимояланган.