Шу йилнинг 16–24 сентябрь кунлари Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси U-16 Осиё чемпионатига саралаш босқичи учрашувларини ўтказади.
Қуръа натижасига кўра, Ўзбекистон ўсмирлар термаси “А” гуруҳидан жой олди ва гуруҳда мезбон Саудия Арабистони, Баҳрайн, Иордания ва Шри-Ланкага қарши баҳс олиб боради.
Дилшод Нуралиев бош мураббийлигидаги жамоа Тошкентда сўнгги ўқув-йиғин мағшулотларини ўтказиб, саралаш ўйинларига тайёргарлик кўрмоқда. 22 футболчидан иборат жамоа 16 сентябрь куни Ар-Риёд шаҳрига етиб келади. Қуйида Ўзбекистон U-15 термасининг ОЧ саралашида иштирок этадиган таркиби билан танишиш мумкин.
Дарвозабонлар: Мўминмирзо Қодиров, Хуршид Муҳаммаджонов, Шукрон Йўлдошев;
Ҳимоячилар: Сардор Абдурашидхўжаев, Хуршид Убайдуллаев, Жасурбек Абдулбеков, Миразиз Саидов, Дониёр Собиров, Отабек Жўраев;
Ярим ҳимоячилар: Абдурауф Бўриев, Бобурмирзо Эргашев, Жалолиддин Содиқов, Жасурбек Жалолиддинов, Руслан Розиев, Диёр Раҳимқулов, Мироншоҳ Сатторов, Миржалол Қосимов, Жавоҳир Абдуалимов;
Ҳужумчилар: Игорь Чикризов, Темур Мамасиддиқов, Бўронбек Мирзасалимов, Бобурбек Собиров.
Барча беллашувлар Ар-Риёд шаҳридаги Prince Faisal bin Fahd Stadium майдонида бўлиб ўтади. Қуйида U-16 ОЧ саралаш босқичи “А” гуруҳи учрашувлари тақвими қуйида келтирилган:
U-16 ОЧ–2018 саралаши
“А” гуруҳи ўйинлари
16 сентябрь, шанба
19:15 Шри-Ланка – Баҳрайн
22:15 Иордания – Саудия Арабистони
18 сентябрь, душанба
19:15 Баҳрайн – Ўзбекистон
22:15 Шри-Ланка – Иордания
20 сентябрь, чоршанба
19:15 Ўзбекистон – Шри-Ланка
22:15 Саудия Арабистони – Баҳрайн
22 сентябрь, жума
19:15 Иордания – Ўзбекистон
22:15 Саудия Арабистони – Шри-Ланка
24 сентябрь, якшанба
19:15 Баҳрайн – Иордания
22:15 Ўзбекистон – Саудия Арабистони
Эслатма: Ўйин соатлари Тошкент вақти билан кўрсатилган
Маълумот учун, U-16 Осиё чемпионати саралашида ОФКга аъзо жами 45 мамлакатнинг ўсмирлар терма жамоалари 10 гуруҳга бўлинган ҳолда иштирок этади.
Гуруҳда биринчи ўринни эгаллаган 10 та ҳамда энг яхши 5 та иккинчи ўрин соҳиблари мезбон Малайзияга қўшилган ҳолда ОЧ финалига йўлланма олади.
U-16 Осиё чемпионати финал босқичи 2018 йилнинг 20 сентябрь – 7 октябрь кунлари Малайзияда ўтказилади.
Манба: www.the-uff.com
Киритилган сана: 17.12.2017 17:00
Киритилган сана: 23.11.2017 06:27
Киритилган сана: 29.10.2017 17:51
Киритилган сана: 20.12.2017 09:09
Киритилган сана: 26.11.2017 06:28
Киритилган сана: 29.12.2017 00:29
Киритилган сана: 16.05.2017 14:23
Киритилган сана: 23.07.2017 22:07
Киритилган сана: 24.11.2017 00:17
Киритилган сана: 21.09.2017 12:35
Киритилган сана: 16.01.2018 04:31
Киритилган сана: 07.01.2017 14:02
Киритилган сана: 05.11.2017 13:21
Киритилган сана: 09.10.2017 00:15
Киритилган сана: 08.05.2017 04:20