Қайднома

Қидирув

Мората ва Лукаку солиштирилди

Мората ва Лукаку солиштирилди

  16.09.2017 14:37
  0
  901
Мората ва Лукаку солиштирилди

Лондоннинг “Челси” клуби собиқ футболчиси Грэм Ле Со ҳозирда Англиянинг энг кучли ҳужумчилари Альваро Мората ва Ромелу Лукакуларнинг имкониятлари ҳақида фикр билдирди.

“Мората “Эвертон” ва “Лестер”га қарши учрашувларда ўзини ижобий томондан кўрсатди ва ҳар икки учрашувда гол уришни уддасидан чиқди.

“Челси” ёзги трансферлар мавсумида Лукаку учун курашганди, аммо барибир Мората вариантига қайтди. Кўряпсизки, Мората ҳам ўз нархини оқламоқда. Балки ҳозир Лукаку Моратадан кучлироқ кўринаётгандир, аммо испанияликда катта салоҳият мавжуд.

Альваро ундан ҳужумчи чиқишига ишонмаганларга ўзини кўрсатиб қўйди. АПЛда гол уриш ҳар қайси футболчига насиб қилавермайди”, – дейди Ле Со Goal нашрига.


Манба: www.interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz