Қайднома

Қидирув

Миржалол Қосимов: «Нефтчи»дан ҳар жабҳада устун эдик»

Миржалол Қосимов: «Нефтчи»дан ҳар жабҳада устун эдик»

  16.09.2017 16:17
  0
  556
Миржалол Қосимов: «Нефтчи»дан ҳар жабҳада устун эдик»

“Бунёдкор” – “Нефтчи” учрашувидан кейинги матбуот анжуманининг иккинчи қисмида “қалдирғочлар” устози қатнашди.

- Бугун ҳар жабҳада “Нефтчи”дан устун эдик. Ўйин борасида ҳам, тўпни назорат қилишда ҳам, урган голларимизда ҳам. Муҳими уч очкони қўлга киритдик. “Қизилқум” билан ўйинда тасодиф туфайли икки очко йўқотгандик. 2:0 ҳисобида ғалаба қозониб туриб, нақ ғалабани қўлдан чиқариб юборгандик.

Йигитларнинг руҳий ҳолатини яхшилаш учун бир-икки ўйин кифоя қилмайди. Секин-аста улар буни тушуниб, ғалабани ушлаб қолишни ҳам ўрганиб олишади. Шодиев ўтган турда ҳам гол урганди, бугун ҳам рақиб дарвозасини ишғол қилди. Ўйлайманки, у гол уришни давом эттиради.

Норхонов гарчи бугун майдонга тушмаган бўлса-да, ундан умидимиз катта. Ҳамма ҳужумчиларга имконият берилмоқда ва бундан кейин ҳам шундай бўлади. Таркибда рақобат бор экан, жамоанинг ўйин сифати ошиб бораверади, - дейди Миржалол Қўшоқович.


Манба: www.fcbunyodkor.com


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz