Қайднома

Қидирув

Вадим Абрамов: «Рақибларимизга кураш таклиф қилмай, ютқазяпмиз»

Вадим Абрамов: «Рақибларимизга кураш таклиф қилмай, ютқазяпмиз»

  16.09.2017 15:31
  0
  623
Вадим Абрамов: «Рақибларимизга кураш таклиф қилмай, ютқазяпмиз»

«Бунёдкор» – «Нефтчи» учрашувидан кейинги матбуот анжуманининг биринчи қисмида фарғоналиклар устози иштирок этди.

- Учрашувга қандай изоҳ беришга хайронман. Биз рақибга қаршилик кўрсата олмадик. Умаман олганда, биз ўзимиз мағлуб бўлаяпмиз. Курашиб енгилмадик.

Аксинча бўш ўйинимиз мағлубиятга олиб келди. Тўп учун курашишлар йўқ. Агар қандайдир ҳолат туфайли тўп бизга тушиб қолса, уни яна рақибга бериб қўйяпмиз. Бизга битта ғалаба етишмаяпти.

Давралар оралиғида жуда яхши тайёрганлик кўриб, ўртоқлик учрашувларида рақибларимизни қийин аҳволларга солиб қўйгандик. Аммо расмий ўйинлар бошланди-ю, тузган ўйинимиз йўқолиб қолди.

Иккинчи давранинг илк ўйинида “Шўртан”ни юта олмадик. Ўша ўйиннинг охирги дақиқаларида белгиланган пенальтини голга айлантирганимизда балки ишимиз юришиб кетган бўлармиди..., - дейди Вадим Карленович.


Манба: www.fcbunyodkor.com


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz