Кеча, 15 сентябрь куни Лондоннинг «Persons Green» метро станциясида портлаш содир бўлганлиги ҳақида хабар берган эдик. Мазкур воқеа теракт дея баҳоланиб, ҳодиса 22 кишининг жароҳат олишига сабаб бўлди.
Ушбу воқеага Лондоннинг «Челси» футбол клуби бош мураббийи Антонио Конте ўз фикрларини билдириб ўтди.
«Шуни айтишни истардимки, бизнинг барча ўй-хаёлларимиз терактда жабрланганларнинг аҳволи билан боғлиқ бўлмоқда. Бундай вазиятларда сен хаёлан ўзингни ўша ерда бўлиб қолгандек тасаввур қиласан.
Эсимда, Италия терма жамоасига мураббийлик қилган вақтимда машғулот базамизга террорчилик ҳужуми бўлганди.
Бундай ҳолатда олға юришда давом этиш лозим. Бу жуда кўнгилсиз ҳолат, аммо биз улардан кучли эканлигимизни кўрсатиб қўйишимиз керак» - дейди Конте.
Сўнгги хабарларга қараганда, Лондондаги метро станциясида содир бўлган портлаш оқибатида жароҳатланган сони 29 нафарга етган.
Манба: www.interfutbol.uz
Киритилган сана: 17.12.2017 17:00
Киритилган сана: 23.11.2017 06:27
Киритилган сана: 29.10.2017 17:51
Киритилган сана: 20.12.2017 09:09
Киритилган сана: 26.11.2017 06:28
Киритилган сана: 29.12.2017 00:29
Киритилган сана: 16.05.2017 14:23
Киритилган сана: 23.07.2017 22:07
Киритилган сана: 24.11.2017 00:17
Киритилган сана: 21.09.2017 12:35
Киритилган сана: 16.01.2018 04:31
Киритилган сана: 07.01.2017 14:02
Киритилган сана: 05.11.2017 13:21
Киритилган сана: 09.10.2017 00:15
Киритилган сана: 08.05.2017 04:20