Қайднома

Қидирув

Хамеснинг рафиқаси «Бавария»га ўтгани учун уни ташлаб кетди

Хамеснинг рафиқаси «Бавария»га ўтгани учун уни ташлаб кетди

  16.09.2017 18:47
  0
  922
Хамеснинг рафиқаси «Бавария»га ўтгани учун уни ташлаб кетди

Германиянинг “Бавария” клуби футболчиси Хамес Родригеснинг рафиқаси Даниэла Оспина куни кеча турмуш ўртоғи билан ажрашди. Оспина хоним бунинг сабаби нимада эканлигини тушунтиришга уринди.

Эслатиб ўтамиз, Хамес Родригес асли колумбиялик бўлиб, ёзги трансферлар мавсумида Испаниянинг “Реал” клубидан “Бавария”га ижара футболчиси сифатида бориб қўшилган. Хамеснинг рафиқаси эса у билан бирга Германияга кўчиб ўтишни истамаган.

- Германияга кўчиб ўтишни ўзим истамадим, чунки шахсий бизнесимни Колумбия ва Испанияда олиб боришга ўрганиб қолганман. Лекин Хамес фаолиятини “Бавария”да давом эттиришни истади.

Бу эса менга тўғри келмасди. Ажралиш истагини қабул қилиш қийин бўлди, аммо биз буни тўғри қабул қилдик. Ўзаро келишган ҳолда фарзандимиз тарбиясига маъсул бўлишда давом этамиз”, дейди Оспина хоним.

Маълумот учун, Даниэла Оспина ва Хамес Родригес бундан 6,5 йил аввал турмуш қуришганди. Ҳозирда улар дўстлик алоқаларини ўрнатишган ва Саломеи исмли қизчасини биргаликда тарбия қилишда давом этишади.

Даниэла Оспина айни вақтда ўз юрти Колумбияга қайтган ва у ерда шахсий брендининг ишларини давом эттирмоқда.


Манба: www.interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz