Қайднома

Қидирув

«Ливерпуль» ўртамиёна жамоа «Бёрнли»ни ўз майдонида енга олмади

«Ливерпуль» ўртамиёна жамоа «Бёрнли»ни ўз майдонида енга олмади

  16.09.2017 22:25
  0
  515
«Ливерпуль» ўртамиёна жамоа «Бёрнли»ни ўз майдонида енга олмади

Англия чемпионатининг 5-туридан ўрин олган “Ливерпуль” – “Бернли” учрашуви ўз ниҳоясига етди. Унда 1:1 ҳисоби қайд этилиб, жамоалар муроса кўчасини танлашди.

Кутилганидек, “Ливерпуль”нинг катта устунлиги остида ўтган ўйинда, мерсисайдликлар яна ҳимоядаги хато эвазига қимматли очколардан маҳрум бўлдилар.

Биринчи бўлимнинг 27-дақиқасида “Ливерпуль“ ҳимоячилар Арфилдга кўп эркинлик бериб юбордилар ва у Миньоле дарвозасини ишғол этди – 1:0.

Бироқ, орадан 3 дақиқа ўтиб, Муҳаммад Салаҳ жавоб голини киритишга муваффақ бўлди. Кейинчалик Клопп шогирдларида кўплаб вазиятлар бўлди, аммо ҳар сафар ё омад, ё аниқлик етишмади.

Шу тариқа, “Ливерпуль“ ўзида “Бернли“ни енга олмади.

Англия чемпионати, 5-тур

Ливерпуль – Бернли 1:1 (1:1, 0:0)

Голлар: 0:1 – 27 Арфилд, 1:1 – 30 Салах.
Ливерпуль – Миньоле, Матип, Робертсон, Александер-Арнолд, Клаван, Коутиньо (Соланке, 78), Жан, Фирмино (Окслейд-Чемберлен, 79), Милнер, Салах, Старриж.
Бернли – Поуп, Тарковски, Уорд, Лоутон, Ми, Дефур (Вествуд, 87), Корк, Арфилд, Гудмундссон (Барнс, 60), Брэйди, Вуд (Воукс, 87).
Огоҳлантиришлар: Поуп (55). 


Манба: www.interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz