Қайднома

Қидирув

U-16 Осиё чемпионати саралаш босқичига старт берилди

U-16 Осиё чемпионати саралаш босқичига старт берилди

  17.09.2017 10:28
  0
  618
U-16 Осиё чемпионати саралаш босқичига старт берилди

Саудия Арабистони пойтахти Ар-Риёд шаҳрида бугун, 16 сентябрь куни U-16 Осиё чемпионатига саралаш босқичи “А” гуруҳи учрашувларига старт берилди.

Турнинг дастлабки ўйинида Шри-Ланка ва Баҳрайн ўсмирлари ўзаро баҳс олиб борди. Ўйин давомида катта устунликка эга бўлган баҳрайнликлар 6:0 ҳисобида ғалаба қозонди. Саудия Арабистони ва Иордания ўйинида мезбонлар 1:2 ҳисобида имкониятни бой берди.

Қайд этиш жоиз, Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси мусобақада ўз иштирокини 2-турдан бошлайди. Дилшод Нуралиев шогирдлари илк ўйинни Баҳрайнга қарши ўтказади.

U-16 ОЧ саралаш босқичи
Ар-Риёд, Саудия Арабистони
16 сентябрь, шанба

Шри-Ланка – Баҳрайн 0:6

Иордания – Саудия Арабистони 2:1

Биринчи турдан кейин “А” гуруҳи жадвали қуйидаги кўринишни олди.

Жамоа “А” гуруҳи

Ў

Ғ

Д

М

Т/Н

О

1.

Баҳрайн

1

1

0

0

6-0

3

2.

Иордания

1

1

0

0

2-1

3

3. 

Саудия Арабистони

1

0

0

1

1-2

0

4. 

Шри-Ланка

1

0

0

1

0-6

0

5. 

Ўзбекистон

0

0

0

0

0-0

0

Қуйида бўлажак ўйинлар анонси билан танишиш мумкин.

18 сентябрь, душанба

Баҳрайн – ЎЗБЕКИСТОН 
Шри-Ланка – Иордания

20 сентябрь, чоршанба

ЎЗБЕКИСТОН – Шри-Ланка 
Саудия Арабистони – Баҳрайн

22 сентябрь, жума

Иордания – ЎЗБЕКИСТОН 
Саудия Арабистони – Шри-Ланка

24 сентябрь, якшанба

Баҳрайн – Иордания
ЎЗБЕКИСТОН – Саудия Арабистони

Эслатма: Ўйин соатлари Тошкент вақти билан кўрсатилган

Маълумот учун, U-16 Осиё чемпионати саралашида ОФКга аъзо жами 45 мамлакатнинг ўсмирлар терма жамоалари 10 гуруҳга бўлинган ҳолда иштирок этади.

Гуруҳда биринчи ўринни эгаллаган 10 та ҳамда энг яхши 5 та иккинчи ўрин соҳиблари мезбон Малайзияга қўшилган ҳолда ОЧ финалига йўлланма олади.

U-16 Осиё чемпионати финал босқичи 2018 йилнинг 20 сентябрь  – 7 октябрь кунлари Малайзияда ўтказилади.


Манба: www.the-uff.com


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz