Қайднома

Қидирув

Ўхшаш тақдирлар Дембеле икки ой ўйнамайди

Ўхшаш тақдирлар Дембеле икки ой ўйнамайди

  17.09.2017 18:11
  0
  801
Ўхшаш тақдирлар Дембеле икки ой ўйнамайди

“Барселона”нинг ушбу мавсумдаги энг қимматбаҳо хариди Усмон Дембеле энди камида 2 ой майдонга тушмайди. Бу ҳақда SporX нашри хабар берди.

Маълумот учун, Дембеле Ла-Лига доирасида “Гетафе”га қарши учрашув (1:2) да майдон ташқарисига чиқиб кетаётган тўпни ўйинда олиб қолиш асносида оёғини қайириб олган.

Каталонияликлар сафида Неймар ўрнини босиши керак бўлган футболчини текширувдан ўтказган шифокорлар мухлисларни қувонтирадиган ташхисни айтишмади.

Дембеле 8 ҳафта мобайнида жамоасига ёрдам беролмайди. Бу эса, каталонияликларнинг ички чемпионатда “Атлетико” ва “Севилья”, ЧЛда эса “Спортинг” ҳамда “Олимпиакос”га қарши ўйинларида Дембелесиз ҳаракат қилишларидан дарак беради.

Тақдирдаги ўхшашликни қарангки, Неймар ҳам “Барселона”даги дебютини айнан “Гетафе” билан кечган баҳсда нишонлаб, ўйиннинг 25 дақиқасида жароҳатланиб, майдонни тарк этганди.


Манба: www.interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz