Қайднома

Қидирув

«Манчестер Юнайтед» «Олд Траффорд»да «Эвертон»ни таслим этди

«Манчестер Юнайтед» «Олд Траффорд»да «Эвертон»ни таслим этди

  17.09.2017 21:51
  0
  529
«Манчестер Юнайтед» «Олд Траффорд»да «Эвертон»ни таслим этди

Англия чемпионатининг 5-туридан ўрин олган “Манчесте Юнайтед” – “Эвертон” учрашуви якунига етди.

Унда “қизил иблислар” “Эвертон”ни йирик 4:1 ҳисобида мағлубиятга учратишди.

Дастлаб, 4-дақиқада Валенсия чамаси 25 метр масофадан ажойиб зарба йўллаб, ҳисобни очди ва биринчи бўлим шу ҳисобда якунланди. 

Иккинчи бўлимда ҳар икки жамоа ҳам ҳужумкорона ўйин кўрсатишди ва майдон эгалар учрашув ниҳоячсига етишиги 10 дақиқа қолганида ҳисобни йирикроқ кўринишга олиб келишди.

83-дақиқада Лукакунинг узатмасидан сўнг Мхитарян ҳисобни очди, орадан 7 дақиқа ўтиб Ромелу Лукакунинг ўзи собиқ жамоаси дарвозасига тўп киритди.

Қўшиб берилган сўнгги дақиқаларда ўйин назоратини йўқотиб қўйган "Эвертон" футболчилари жарима майдончасида қўполлик ишлатишди.

Ҳакам бу ҳолатда тўғри қарор чиқариб, меҳмонлар дарвозасига пенальти белгилади. Эндигига майдонга тушган Антони Марьсял 11 метрлик жарима тўпини тўғри амалга ошириб ҳисобни йирикроқ кўринишига олиб келишга сабабчи бўлди.

Шу тариқа, "қизил иблислар" "Олд Траффорд"да "Эвертон"ни йирик ҳисобда таслим этиб, АПЛ мусобақа жадвалининг юқори поғонасига қайтишди.

“Манчестер Юнайтед” – “Эвертон” - 4:0 (1:0)

Голлар: Валенсия 4, Мхитарян 83, Лукаку 90, Марсьяль 90+2 (пен).

«Манчестер Юнайтед»: Де Хеа, Джонс, Байи, Валенсия, Мата (Эррера 77), Янг, Феллаини, Матич, Мхитарян (Марсьяль 89), Рэшфорд (Лингард 61), Лукаку.

“Эвертон”: Пикфорд, Джагелка, Уиллиамс, Бэйнс, Кин, Дэвис (Сандро Рамирес 66), Шнайдерлин, Сигурдссон, Гуйе (Кэлверт-Льюин 76), Мартина, Руни (Миральяс 82).

Огоҳлантиришлар: Уиллиамс 63, Байи 82.

Манчестер, “Олд Траффорд” стадиони.

Манба: www.interfutbol.uz

InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?

«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz