Қайднома

Қидирув

УЕФА зонасида ЖЧ-2018 саралаши қандай ўтмоқда? Статистика, фактлар, рақамлар...

УЕФА зонасида ЖЧ-2018 саралаши қандай ўтмоқда? Статистика, фактлар, рақамлар...

  18.09.2017 00:29
  0
  2104
УЕФА зонасида ЖЧ-2018 саралаши қандай ўтмоқда? Статистика, фактлар, рақамлар...

УЕФА зонасида ўтаётган ЖЧ-2018 саралаш босқичи гуруҳ раунди тугашига 2тагина тур қолди.

Аммо ҳозирча асосий масалани ҳал қилган биттагина жамоа бор - Бельгия термаси Россия мундиали йўлланмасини қўлга киритган  «кўҳна қитъа»нинг биринчи вакилига айланди (албатта, мезбон жамоани ҳисобга олмаганда).

Демак, октябрнинг биринчи 10 кунлигига белгиланган 9-тур учрашувлари кўп нарсага ойдинлик киритиб бериши мумкин.

Лекин ҳозирча 7-8-турдан кейин юзага келган эътиборли фактлар, статистик кўрсаткичларга эътибор қаратиб турганимиз маъқулроқ.

РЕКОРДЛАР, ФАКТЛАР, РАҚАМЛАР...

2 - Шимолий Ирландия ва Сербия термалари камида «плей-офф» раундида ўйнаш ҳуқуқини берувчи 2-ўринни нақд қилди.

5 - Испания миллий жамоаси ҳужумчиси Альваро Мората Лихтенштейн термасига қарши кечган ўйинда голли сериясини давом эттирди. Аниқроқ айтсак, «Челси»нинг 24 ёшли ҳужумчиси клуби ва терма жамоаси иштирокидаги охирги 4та ўйинда рақиблар дарвозасини 5 марта ишғол қилди. Альваро бунгача «Бернли» ва «Эвертон» клублари ҳамда Италия термаси билан учрашувларда ўз номини таблога ёздириб қўйганди.

21 - «Бавария» клуби ва Германия миллий жамоаси вакили Жошуа Киммих Норвегия термасига қарши баҳсда ҳам майдонда тўлиқ вақт ҳаракатланиб, ўзига хос натижа қайд этди. Аниқроғи, у сўнгги 21та ўйинни алмаштиришсиз ўтказиб, 1973-1975 йиллар оралиғида афсонавий Франц Беккенбауэр томонидан кўрсатилган натижани такрорлади. 1968-1971 йиллар давомида кетма-кет 34та учрашувда тўлиқ вақт тўп сурган Берти Фогтс бу борада бундестим рекордчисидир.

29 - УЕФАга аъзо мамлакатлардан 2тасининг жамоаси мундиал чиптасини расмийлаштирган бўлса, қолган 53та терманинг 29тасида назарий жиҳатдан ЖЧга йўл олиш имконияти бор.

31 - Марио Гомес Норвегия термасига қарши баҳсда Германия миллий жамоаси сафида 71-марта майдонга тушиб, 31-голини нишонлади. Томирларида немис ва испанлар қони оқаётган бу футболчи 2007 йилдан буён бундестим учун мунтазам равишда гол урмоқда. Маълумот учун айтиш керак, Марио Германия термасидаги дебютини 21 ёшида, яъни айнан 2007 йили 7 февраль куни швейцарияликлар билан ўйинда нишонлаганди.

53 - Исроил термасига қарши ўйин Италия миллий жамоаси учун жаҳон чемпионати саралаши доирасида ўз майдонида ўтказилган 53-баҳс бўлди. «Скуадра адзурра» уларнинг 46тасида ғалаба қозониб, 7тасида дуранг қайд этган, тўплар нисбати - 137:24. Хуллас, итальянлар шу пайтгача ўз майдонларида мундиал йўлидаги ўйинларда бирор марта мағлубиятга учрашмаган.

116 - «Рома» ярим ҳимоячиси Даниэле де Росси Исроил термасига қарши баҳсда Италия миллий жамоаси либосида 116-марта майдонга тушди. Шундай қилиб, у «мовий гвардия» гвардиячилари рейтингида Андреа Пирло билан тенглашиб олди. Шу иккисидан олдинда атиги 3 нафар футболчи бор: Жанлуижи Буффон (171та ўйин), Фабио Каннаваро (136та ўйин) ва Паоло Мальдини (126та ўйин).

500 - Лихтенштейн термаси 173-расмий учрашувда қатнашиб, гол қўйиб юбориш бўйича 500-довондан ўтди. Камтарин жамоага юбилей голни ўйиннинг 3-дақиқасида «Реал» ҳимоячиси Серхио Рамос тортиқ этди.

ОХИРГИ ТУР ҚАҲРАМОНИ - ТОМА  ЛЕМАР

Ярим ҳимоячи Тома Лемар 31 август куни Франция терма жамоа сафида 7-ўйинини ўтказди ва «дубль» қайд этди. 1995 йилнинг 12 ноябрида Гваделупада туғилган бу футболчи охирги мавсум давомида катта ўсишга эришди. «Арсенал» унинг учун 100 млн. евро тўлашга тайёр турганди. Тома 2011-2016 йиллар оралиғида Франциянинг турли ёш тоифасидаги жамоалари (U-17 - U-21)да ўйнади. Дидье Дешам Голландия термасига қарши муҳим ўйинда уни ярим ҳимоя марказига жойлади ва бу ўз самарасини берди.

ТЕХНИК КЎРСАТКИЧЛАР

Тўпурарлар: 14та - Криштиану Роналду (Португалия); 12та - Роберт Левандовски (Польша); 10та - Ромелу Лукаку (Бельгия); 7та - Андре Сильва (Португалия), Стеван Йоветич (Черногория);

6та - Чиро Иммобиле (Италия), Александар Митрович (Сербия), Кристиан Эриксен (Дания); 5та - Эдин Жеко (Босния), Диего Коста (Испания), Дрис Мертенс (Бельгия), Альваро Мората (Испания), Томас Мюллер (Германия), Давид Сильва (Испания), Адам Салаи (Венгрия), Андрей Ярмоленко (Украина).

Энг яхши ассистентлар: 7та - Дрис Мертенс (Бельгия), Душан Тадич (Сербия), Жошуа Киммих (Германия), Миралем Пьянич (Босния).

«Сейв»лар бўйича етакчилар: 52та - Альвиде Симончини (Сан-Марино); 50та - Петер Йеле (Лихтенштейн); 43та - Эндрю Хогг (Мальта); 39та - Жосеп Гомес (Андорра).

Дарвоза томон аниқ зарбалар сони бўйича етакчилар: 29та - Криштиану Роналду (Португалия); 18та - Ромелу Лукаку (Бельгия), Эдин Жеко (Босния); 17та - Антуан Гризманн (Франция); 16та - Роберт Левандовски (Польша); 15та - Эран Захави (Исроил).

Дарвоза томон ноаниқ зарбалар сони бўйича етакчилар: 18та - Криштиану Роналду (Португалия); 17та - Гарет Бэйл (Уэльс); 16та - Йосип Иличич (Словения).

«Пас»лар сони бўйича етакчилар: 647та - Тони Кросс (Германия); 626та - Серхио Бускетс (Испания); 586та - Жошуа Киммих (Германия); 566та - Матс Хуммельс (Германия); 558та - Давид Сильва (Испания).

Сариқ карточкалар сони бўйича етакчилар: 5та - Хорди Рубио (Андорра); 4та - 9 нафар футболчи. Жами 767та сариқ карточка кўрсатилди.

Қизил карточкалар сони бўйича етакчи: 2та - Жонатан Каруана (Мальта). Жами 40та қизил карточка кўрсатилди.

Энг кўп гол урган жамоалар: 35та - Германия, Бельгия; 32та - Испания; 28та - Португалия.

Энг кам гол урган жамоалар: 1та - Лихтенштейн; 2та - Сан-Марино, Мальта, Андорра

Энг кўп ҳужум уюштирган жамоалар: 200та - Португалия; 180та - Бельгия; 176та - Германия; 157та - Швейцария, Франция.

Энг кўп сариқ карточка олган жамоалар: 31та - Андорра; 21та - Латвия, Қозоғистон, Люксембург; 24та - Финляндия.

Энг кам сариқ карточка олган жамоалар: 5та - Германия, Шотландия; 8та - Гибралтар, Хорватия.

Энг кўп қизил карточка олган жамоалар: 4та - Мальта; 3та - Греция, Арманистон. 28та терма жамоа вакиллари қизил карточка олишмади.

Энг кўп қўполлик содир этган жамоалар: 144 марта - Андорра; 142 марта - Молдова; 139 марта - Қозоғистон; 138 марта - Латвия; 134 марта - Люксембург.

Энг кўп бурчак тўпи тепган жамоалар: 73 марта - Испания; 70 марта - Португалия; 64 марта - Италия, Германия, Бельгия.

Энг кам бурчак тўпи тепган жамоалар: 7 марта - Сан-Марино; 8 марта - Гибралтар; 15 марта - Мальта; 17 марта - Лихтенштейн.

«Офсайд» ҳолатига тушиш бўйича етакчи жамоалар: 35 марта - Кипр; 33 марта - Германия; 30 марта - Италия; 29 марта - Испания.

Энг кўп қўполлик содир этган футболчилар: 24 марта - Ли Генри Кашаро (Гибралтар); 20 марта - Марсио Виейра (Андорра); 19 марта - Бенжамин Вербич (Словения); 18 марта - Пиерос Сотириоу (Кипр).

Қўполликдан энг кўп жабр чеккан футболчилар: 34 марта - Роберт Левандовски (Польша); 31 марта - Йосип Иличич (Словения); 26 марта - Дмитрий Назаров (Озарбайжон); 25 марта - Андре Шембри (Мальта).

Пенальтилар сони: 57та (45таси самарали, 12таси самарасиз.

Энг кўп қўполлик содир этилган ўйин: Греция - Босния (31 марта қўполлик, 12та сариқ ва 2та қизил карточка).

Энг кам қўполлик содир этилган ўйин: Германия - Ш.Ирландия (6 марта қўполлик, 1та сариқ карточка).

-----------------------------------------------

Изоҳ: мазкур кўрсаткичлар 6 сентябрь ҳолатига кўра келтирилган.

Захира ўриндиғи самараси

8та гол

Испания: Альваро Мората - 3та, Яго Аспас - 2та, Нолито, Ариц Адурис, Иско

4та гол

Италия: Чиро Иммобиле, Эдер, Федерико Бернардески, Маноло Габбьядини

3та гол

Англия: Жейми Варди, Алекс Окслейд-Чемберлен, Данни Уэлбек

Германия: Кевин Фолланд, Леон Горецка, Марио Гомес

Голландия: Мемфис Депай - 2та, Квинси Промес

Словения: Рок Кронаветер, Миливое Новакович, Валтер Бирса

2та гол

Австрия: Мартин Харник, Луис Шауб

Грузия: Георгий Меребашвили, Валерий Казаишвили

Дания: Юссуф Поульсен, Каспер Дольберг

Норвегия: Адама Дьоманде, Мартин Самуэльсен

Португалия: Жоау Моу-  тинью, Нелсон Оливейра

Руминия: Адриан Попа, Александру Максим

Украина: Руслан Ротань, Артём Беседин

Хорватия: Матей Митрович, Никола Калинич

Швейцария: Валентин Штокер, Йосип Дрмич

Ш.Ирландия: Кайл Лафферти - 2та

Шотландия: Стивен Флетчер, Жеймс Макартур

1та гол

Албания: Беким Балай

Андорра: Алешандро Мар-тинес

Арманистон: Араз Озбилиз

Беларусь: Павел Савицкий

Бельгия: Эден Азар

Болгария: Александар Тонев

Ирландия: Дэрил Мерфи

Исроил: Элиран Атар

Латвия: Артур Зюзин

Люксембург: Флориан Бонерт

Македония: Александар Трайковски

Сербия: Мият Гачинович

Уэльс: Бенжамин Вудберн

Финляндия: Йоэль Похь-   янпало

Франция: Килиан Мбаппе

Швеция: Исаак Кизе-Телин

Шотландия: Крис Мартин

Эстония: Сергей Мошников

Фаррухжон Файзиев тайёрлади


Манба: www.interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz