Қайднома

Қидирув

«Реал» сафарда «Реал Сосьедад»га имконият қолдирмади

«Реал» сафарда «Реал Сосьедад»га имконият қолдирмади

  18.09.2017 02:01
  0
  654
«Реал» сафарда «Реал Сосьедад»га имконият қолдирмади

Испания чемпионатининг 4-туридан ўрин олган "Реал Сосьедад" - "Реал Мадрид" учрашуви ўз ниҳоясига етди.

Меҳмонларнинг устунлиги остида бошланган илк дақиқаларда бир нечта ҳужумлар ташкил қилинди. Учрашувнинг 19-дақиқасида Борха Майораль мадридликлар сафида дебют голини урди ва жамоасини олдинга олиб чиқди.

28-дақиқада мезбонлар ўнг қанотдан ҳужумга ўтдилар, қанотдан узатиб берилган тўпни Кевин Родригес дарвозага аниқ йўллади ва мувозанатни тиклади.

36-дақиқа ўтиб бораётган бир вақтда Майораль қарши ҳужумда тезлик олди ва алдамчи ҳаракатлар билан тўпни жарима майдони ичига узатди, тўп эса мезбонлар ўйинчиси Кевин Родригеснинг оёғига тегиб дарвозадан жой олди.

Биринчи бўлим очиқ ўйин, кескин кураш ва кўплаб сариқ карточкалар билан ёдда қолди.

Иккинчи бўлим ҳам иккала томоннинг бир қатор хавфли ҳужумлари билан бошланди. 61-дақиқада “Реал” мезбонларни яна қарши ҳужумда жазолади, майдоннинг иккинчи ярмига тепиб юборлилган тўпга қараб Гарет Бейл ва Кевин Родригеслар кураш олиб боришди.

Уэьлслик футболчи тезликда устун келди ва рақиб дарвозабони билан яккама-якка вазиятга чиқиб бориб, тўпни унинг устидан ошириб дарвозага жойлаб қўйди.

Шу тариқа ҳисоб ўйин сўнггига қадар ўзгармади.

Испания чемпионати, 4-тур

Реал Сосьедад – Реал Мадрид 1:3 (1:2, 0:1)

Голлар: 0:1 – 19 Майораль, 1:1 – 28 Родригес, 1:2 – 36, автогол Родригес, 1:3 – 61 Бэйл.

Реал Сосьедад – Рульи, Родригес, Льоренте, Элустондо, Одриосола, Сурутуса, Прието (Хуанми, 69), Каналес (Вела, 57), Ильярраменди, Янузай (Агиррече, 77), Виллиан Жозе.

Реал Мадрид – Навас, Тео (Начо, 90+3), Варан, Карвахаль, Рамос, Иско, Модрич, Асенсио (Себальос, 86), Каземиро, Бэйл, Майораль (Васкес, 75).

Огоҳлантиришлар: Льоренте (36), Асенсио (38), Ильярраменди (42), Янузай (45), Каземиро (64).


Манба: www.interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz