Қайднома

Қидирув

Анонс: «ИнтерФУТБОЛ»нинг 75-сонида

Анонс: «ИнтерФУТБОЛ»нинг 75-сонида

  18.09.2017 10:23
  0
  764
Анонс: «ИнтерФУТБОЛ»нинг 75-сонида

Қадрли футбол ишқибозлари «ИнтерФУТБОЛ» газетасининг сешанба сонида бир-биридан қизиқарли мақолаларни мутолаа қилишингиз мумкин. Эсклюзив материаллар, таҳлил ва суҳбатлар  ҳам сизни бефарқ қолдирмайди деган умиддамиз.

Демак, газетамизнинг 75-сонида нималарни ўқиш мумкин?

- Ижобий натижага ишончсиз муносабат

ОЧЛ чорак финал учрашувларида кузатилган драматик воқеалар ва ЕЧЛ гуруҳ босқичи дастлабки турида юз берган голлар тўфони таъсирида кўплаб мухлисларда футболимизга сал юқорироқдан қараш истаги туғилганига ишончимиз комил. Тараққиёт тақозоси ўлароқ, мухлислар дунёнинг турли минтақаларидаги ўйинларни савия бўйича бир-бирига солиштирадилар. Шундай лаҳзаларда севимли жамоаларининг ижобий натижаси ҳам уларни қониқтирмай қолади баъзан…

- Янги пойгага ишорами?

Етакчилар ёппасига очко йўқотган, уларни таъқиб этаётган клублар эса ғалаба қозонган тур кимнидир бефарқ қолдириши мумкинми?

- Наҳотки, энг кўп очко йўқотган бўлсак!?

Августнинг сўнгги куни ва сентябрь бошида ЖЧ-2018 саралашининг 2та тур ўйинлари ўтказилганини инобатга олсак, ФИФА рейтингида кескин ўзгаришлар бўлиши кутилган ҳолат эди. Мана, 14 сентябрь куни эълон қилинган рўйхатда Германия миллий жамоаси 1-ўринга кўтарилди. Хуллас, немислар Бразилия термасини пастга тушириб юборишди. Биз учун бироз алам қиладиган томони, яқин-яқиндагина футболи кўзга ташлана бошлаган орол давлат - Кабо-Верде миллий жамоаси умумий рейтингда биздан 2 поғона юқорига жойлашди. Ваҳоланки, АФКнинг ушбу аъзоси ўтган ой атиги 114-ўрин (!)да эди...

- Старт чизиғидаёқ гол

ЁХУД ЛЕГИОНЕРИМИЗНИНГ САМАРАЛИ ҲАФТАСИ

- Дилшод Раҳматов: «Чемпионлик учун курашамиз»

Футзал бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси Туркманистон пойтахти Ашхобод шаҳрида ўтказилаётган Ёпиқ иншоотлардаги Осиё ўйинларида иштирок этмоқда. Биз жамоа Ашхободга кетиши арафасида термамиз етакчиси, таркибдаги ягона легионер, «Дальян Пуван Анбо» клуби билан Хитой чемпионлигини қўлга киритган Дилшод Раҳматовдан интервью олдик.

- Тўрт сифат

Ўзбек футболи ҳозир узоққа югуриш олдидан бироз тин олиб турган атлетга ўхшайди. Гавда бироз олдинга эгилган, нигоҳлар ерга қадалган ва рухсат берилгани ҳамоно олдинга отилишга шай. Ҳар ҳолда федерация раҳбарияти ўзгаргандан сўнг ҳамма яхши янгилик кутмоқда. Энг интиқ қилган хабар эса, шубҳасиз, Ўзбекистон термаси билан боғлиқ. Миллий жамоага қачон янги бош мураббий тайинланади?

- Шавкат Раимқулов: «Футболчилик фаолиятимдан кўнглим тўлмаган»

Футболчилик даврида тажрибали ҳимоячи сифатида танилган Шавкат Раимқулов бугунги кунда мураббийлик фаолиятини олиб боряпти. Маълумот учун, бугунги суҳбатдошимиз ўз вақтида «Трактор», «Навбаҳор», «Андижон», «Бунёдкор», «Насаф», «Шўртан», «Оқ-тепа» каби жамоаларда ҳам тўп сурган.

- 300та ғалаба марраси

7 сентябрь куни 20-тур доирасида «Нефтчи» меҳмони бўлган «Бухоро» клуби ўз тарихида миллий чемпионатимиз олий лигасида 300-ғалабасини нишонлади. Қадим шаҳар  жамоаси бу борада олий лиганинг 5-иштирокчисидир («Пахтакор», «Нефтчи», «Навбаҳор», ва «Насаф»дан кейин). Бухороликлар кейинги мавсум стартида 750та ўйин маррасини ҳам забт этишади. Биз эса ҳозирча 300-ғалаба муносабати билан клуб тарихига бирров назар солишни маъқул кўрдик.

- 123 кун, 26 минг километр

Хабарингиз бордир, ўтган ҳафта жаҳон кубогининг ЖЧ-2018 мезбони - Россия ва бошқа мамлакатлар бўйлаб расмий саёҳатига старт берилди. Шу муносабат билан «Лужники» аренасида ташкиллаштирилган тадбирда Россия президенти Владимир Путин, шунингдек, ФИФА раҳбари Жанни Инфантино, Бразилия ва Франция миллий жамоалари собиқ ҳужумчилари Бебето ҳамда Давид Трезеге каби таниқли шахслар иштирок этишди. Табиийки, улар нуфузли совринни узоқ саёҳатга кузатиш асносида ўз таассуротлари билан ўртоқлашишди.

- Роберт Левандовски: «Неймар кабиларни Бундеслигага трансфери имконсиз»

Яқинда польшалик ҳужумчи Роберт Левандовски Der Spiegel журналистларини қизиқтирган саволларга жавоб қайтарди. Афтидан, интервью пайти форвард ортиқча гапларни айтган чоғи, «Бавария» мутасаддилари ундан ранжишди. Қуйида ушбу суҳбат билан танишишингиз мумкин.

- Сап-сариқ гулдаста

УЭЙН РУНИНИНГ 100-САРИҚ КАРТОЧКАСИ

- Оилавий бизнес

АКАСИ ЁКИ УКАСИ ОРТИДАН ШАРТНОМАГА ЭГА БЎЛГАН 9 НАФАР  ФУТБОЛЧИ

- Диққат аёл ҳакам ҳуштаги янграмоқда

10 сентябрь. Берлин. «Герта» - «Вердер» - 1:1. Бибиана Штайнхаус Германия футболи тарихида бундеслига ўйинини бошқариб борган биринчи аёл ҳакам бўлди. Табиийки, бу воқелик омма орасида кенг муҳокама қилинди ва қилинмоқда.

-ЧЛ. ГУРУҲ БОСҚИЧИ. 1-ТУР

Рекордлар, фактлар, раҚамлар...

- Янги шартнома нақд, демак

Иско ва Марсело «Реал» билан янги шартнома имзолагани муносабати билан клуб расмий сайтига махсус интервью беришди.

- МУХЛИС МАКТУБИ: СОДИҚ БЎЛ!

(«Сўғдиёна» сардори Санжар Рашидовга)

Ҳамиша бирга бўлайлик, азизлар!!!


Манба: www.iff.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz