Қайднома

Қидирув

Андрей Демченко: «Сўнгги дақиқаларда гол ўтказиш - алам қилади»

Андрей Демченко: «Сўнгги дақиқаларда гол ўтказиш - алам қилади»

  18.09.2017 14:26
  0
  526
Андрей Демченко: «Сўнгги дақиқаларда гол ўтказиш - алам қилади»

Олий лиганинг 21-туридан ўрин олган "Олмалиқ" - "Обод" (1:0) учрашувидан кейин меҳмонлар устози Андрей Демченко ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

- Сўнгги дақиқаларда мағлубиятга учраш ҳар доим ёқимсиз бўлган. Лекин бу футбол! Футболда вазият ҳар сонияда ўзгариб кетиши мумкин, шунинг учун ҳам бу ўйин барчага ёқади. Бугунги мағлубиятимиз ҳақида нима дейман? Бугун уч очко қўлга киритишимиз учун бизга ҳеч ким ҳалақит бергани йўқ. Шунчаки, вазиятлардан фойдалана олмаслик, бу борадаги кўрсаткичнинг жуда пастлиги ҳатто дурангни ҳам ушлаб қола олмаслигимизга олиб келди. Ваҳоланки, "Олмалиқ" дарвозасини ишғол қилишимиз учун бизда анчагина имконият бўлди.

Футболчиларим чарчаб қолдими? Бу футболда бўлиб турадиган ҳолат. 90 дақиқа, бундай босимдаги учрашувнинг охирида ўйинчиларда чарчоқ бўлиши табиий, керак бўлса, мезбонларда ҳам бу сезилди. Шундай бўлса-да, йигитлар ғалабани "юлиб" олишга, Олмалиқдан уч очко билан қайтишга ҳаракат қилди. Аммо фойдалана олмадик. Аксинча, биттагина вазиятда "концентрацияни" йўқотишимиздан мезбонлар бундан фойдаланишди.

Мезбонлар стандарт вазиятларга, қисқа ва узоқ масофаларга тўп узатишга асосланган ўйин намойиш қилишини билардик. Биз бунга жуда яхши тайёргарлик кўргандик. Ўйлайманки, бир-икки вазиятни инобатга олмаса, аксар дақиқарда бу борада рақибга имконият берганимиз йўқ.


Манба: www.iff.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz