Қайднома

Қидирув

Дилшод Нуралиев: «Баҳрайн бизга етарлича қаршилик кўрсатди»

Дилшод Нуралиев: «Баҳрайн бизга етарлича қаршилик кўрсатди»

  19.09.2017 07:21
  0
  690
Дилшод Нуралиев: «Баҳрайн бизга етарлича қаршилик кўрсатди»

Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси U-16 Осиё чемпионатига саралаш босқичи “А” гуруҳи дастлабки учрашувини Баҳрайнга қарши ўтказиб, 1:0 ҳисобида ғалаба қозонди. Бош мураббий Дилшод Нуралиев ЎФФ матбуот хизматига ўйин ҳақидаги фикрларини билдириб ўтди.

“Ўйин осон кечмади. Биринчи бўлимда ҳам, иккинчи бўлимда ҳам кўплаб вазиятлар яратдик, аммо улардан унумли фойдалана олмадик. Бунга куннинг иссиқлиги ёки йигитларнинг чарчоғи таъсир қилган бўлса керак. Баҳрайн асосан ҳимоядан ўйнагани учун бизга етарлича қаршилик кўрсатди.

Муҳими, бугунги ўйинда биз учун керакли 3 очко қўлга киритилди. Йўл қўйилган хатолар устида ишлаб, бўлажак ўйинларда яратилган барча вазиятлардан унумли фойдаланиб қолишга ҳаракат қиламиз”, – деди Дилшод Нуралиев.

Ўсмирлар ўртасидаги Осиё чемпионатига саралаш босқичи “А” гуруҳи тақвими билан мазкур ҳаволага ўтиш орқали танишиш мумкин.


Манба: www.interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz