Қайднома

Қидирув

СОДИҚ БЎЛ! («Сўғдиёна» сардори Санжар Рашидовга)

СОДИҚ БЎЛ! («Сўғдиёна» сардори Санжар Рашидовга)

  19.09.2017 15:26
  0
  1208
СОДИҚ БЎЛ!  («Сўғдиёна» сардори Санжар Рашидовга)

Эй, Жиззах ўғлони, Санжарбек иним,

Хушомадгўйликни ёқтирмас жиним.

Насиҳат ўрнида бу шеърни битдим,

Орзуга эш бўлиб, мақсадга етдим.

Майдонга тушганда очил лоладек

Кўз ёндир товланиб, ипак толадек.

Роль ўйнаб, ҳеч қачон «артист»лик қилма

Мухлислар қалбини ханжардек тилма.

Тинимсиз меҳнатдан тўхтатмай ўзни

Машқингга бағишла кеча-кундузни.

Мол-дунё илинжи тинчинг бузмасин,

Ёш бошинг устида булут сузмасин.

Юлдузлик касалин юқтирмай танга,

Содиқ бўл, футболу она Ватанга.

Насиҳат қилишга ҳаққим борми, йўқми?

Мен каби бир чолга зарурми, хосми?

Футболни кўйида ҳар лаҳза ёнган

Гоҳида роҳату-шавқидан тонган -

Дилида армони борлардан сўра

Белида дармони борлардан сўра!

Баҳром СИДДИҚОВ, Жиззах шаҳри.


Манба: interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz