Қайднома

Қидирув

Превью: «Локомотив» - «Пахтакор»

Превью: «Локомотив» - «Пахтакор»

  19.09.2017 19:03
  0
  618
Превью: «Локомотив» - «Пахтакор»

21 сентябрь куни "Пахтакор" олий лиганинг 22-турида "Локомотив" меҳмони бўлади.

Чемпионатлар доирасида 26-марта ўтказиладиган Тошкент дербисини мезбонлардан Марат Бикмаев дисквалификация сабабли ўтказиб юборади. Жамоамизда бундай йўқотиш мавжуд эмас.

Ўтган 25 ўйиннинг 16тасида "Пахтакор" ғалаба қозонган. 5 беллашув дуранг билан тугаб, 4 тўқнашувда рақиб устун чиққан. Гол уриш борасида жамоамизнинг кўрсаткичи сезиларли даражада яхшироқ - 57:23.

Рақиб устидан қўлга киритилган энг йирик ғалаба 7:1 натижасидан иборат. "Локомотив" майдонида 12 учрашувдан 7тасида жамоамиз ютуққа эришган. 3 дуранг ва 2 мағлубият қайд этилган.

Ўйинда Владислав Цейтлин бошчилигидаги ҳакамлар гуруҳи ишлайди. Ушбу ҳакам олий лигада илк бор "Пахтакор" иштирокидаги учрашувда рефери бўлади.

"Локомотив" - "Пахтакор"

Ҳакамлар: Владислав Цейтлин (Тошкент), Маъмур Саидқосимов (Тошкент), Равиль Шояхметов (Тошкент), Жасур Мухторов (Тошкент).

Назоратчи: Арслон Хотамов (Тошкент).

ЎзПФЛ вакили: Ноил Лутфулин.

Ёшлар таркиблари ўйини 20 сентябрь, чоршанба куни 16:30да ТТЙМИ стадионида бошланади. Асосий жамоалар учрашуви 21 сентябрь, "Локомотив" стадионида 18:00да старт олади.


Манба: www.pakhtakor.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz