Қайднома

Қидирув

Хосеп Гвардиола: «Агуэро — афсона»

Хосеп Гвардиола: «Агуэро — афсона»

  19.09.2017 19:24
  0
  295
Хосеп  Гвардиола: «Агуэро — афсона»

“Манчестер Сити” бош мураббийи Хосеп Гвардиола қўл остида ўйнаётган аргентиналик ҳужумчи Серхио Агуэро ҳақида илиқ сўзлар айтди.

“Уотфорд”га қарши кечган ўйинда Агуэро хет–трик қайд этиб, манкунианлар  сафида175 голини нишонлади ва рекордни янгилашга яқин турибди.

Эслатиб ўтамиз хозирча биринчи ўринда Эрик Брук 177 гол билан эгаллаб турибди.

“Менимча Серхио рекордни яқин фурсат ичида янгилайди. Биз бемалол байрам уюштиришимиз мумкин. Агуэро – афсона ва клуб тарихидаги энг ёрқин шахслардан бири ҳисобланади. Нега ундайлигини эса кўрсаткичлардан кўрса ҳам бўлади”, - дейди Гвардиола ВВС Sport нашрига берган интервьюсида.


Манба: www.interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • ЎФФ ва ПФЛнинг янги раҳбарияти олиб бораётган ислоҳотларга қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz