Қайднома

Қидирув

Келаси мавсумдан бошлаб ЕЧЛ ва Европа лигаси саралаш босқичи формати ўзгаради

Келаси мавсумдан бошлаб ЕЧЛ ва Европа лигаси саралаш босқичи формати ўзгаради

  20.09.2017 09:25
  0
  171
Келаси мавсумдан бошлаб ЕЧЛ ва Европа лигаси саралаш босқичи формати ўзгаради

УЕФА келаси мавсумдан бошлаб ўзгарадиган Европа чемпионлар лигаси ва Европа лигаси саралаш босқичининг янги форматини эълон қилди.

Европа чемпионлар лигаси
Демак, 2018/19 мавсумдан бошлаб бирданига 26та клуб ЕЧЛни гуруҳ босқичидан бошлайди. Испания, Англия, Италия ва Германиянинг 4тадан клуби, Франция ва Россиянинг иккитадан жамоаси ҳамда Украина, Португалия, Бельгия ва Туркиянинг биттадан клублари тўғридан-тўғри гуруҳ босқичида иштирок этиш ҳуқуқига эга бўлишади.

Шу боис, саралаш босқичида 6та йўлланма учун кураш кечади. УЕФА рейтингида 11-55-ўринларни эгаллаган мамлакатлар чемпионлари 4та ўрин курашади. Аввал саралашнинг 2-3-босқичларидан иштирокни бошлаган жамоалар илк босқичданоқ курашни бошлайди. Рейтингда 5-15-ўринларни эгаллаган мамлакатлар жамоалари қолган 2та ўрин учун баҳс олиб боришади. 

Европа лигаси
Европа чемпионлар лигасида мағлуб бўлган жамоаларнинг барчаси ўз иштирокини Европа лигасида давом эттиради. Улар алоҳида "чемпионлар йўли" деб ном олган саралаш орқали Европа лигасининг 8та йўлланмаси учун кураш олиб боришади.

УЕФА рейтингида дастлабки 12та ўринни эгаллаган мамлакатларнинг Кубок соҳиблари, шунингдек, Топ-5 чемпионатларнинг 5-жамоаси Европа лигаси гуруҳ босқичига тўғридан-тўғри йўл олади. Қолган 31та йўлланма соҳиби саралаш босқичи орқали аниқланади.


Манба: www.std.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

МАВЗУГА ОИД БОШҚА ХАБАРЛАР

Оммабоп мақолалар

Термамиз етакчилари қандай фикрда?

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

Жамоа Ў О
тўлиқ маълумот »

Кун фотоси

  • Сизнингча, Олий лига-2017 ни қайси жамоалар тарк этади?


© "Interfutbol.UZ". © 2006-2017. Мобил версия
Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт!
Барча ҳуқуқлар амалдаги қонунчиликка биноан ҳимояланган.