Қайднома

Қидирув

«Металлург» – «Қўқон-1912» учрашувига доир маълумотлар

«Металлург» – «Қўқон-1912» учрашувига доир маълумотлар

  20.09.2017 09:42
  0
  510
«Металлург» – «Қўқон-1912» учрашувига доир маълумотлар

Жума куни "Қўқон-1912" жамоаси Бекободда “Металлург”га қарши майдонга тушади. 

Қуйида “Металлург” – “Қўқон-1912” жамоаларининг ўзаро ўйинлардаги статистик маълумотни эътиборингизга ҳавола этамиз.

Ўзаро ўйинлар

Ушбу жамоалар шу кунга қадар миллий чемпионатларимиз доирасида 15 бора тўқнаш келишган. Мазкур учрашувларнинг 5 тасида бекободликларнинг қўли баланд келган.

Иккита ўйинда дуранг натижа қайд этилган. Саккизта ўйинда эса вакилларимиз муваффақият қозонишган. Тўплар нисбати – 21-27, жамоамиз фойдасига.

Мазкур учрашувларда “Металлург” 17, “Қўқон 1912” жамоаси 26 очкога эга бўлган.

Бекободда бўлиб ўтган бешта учрашув:

30.04.2016 Металлург – Қўқон 1912 – 3:1

06.06.2015 Металлург – Қўқон 1912 – 2:1

14.05.2003 Металлург – Қўқон 1912 – 3:1

23.03.2002 Металлург – Қўқон 1912 – 0:2

20.09.2000 Металлург -Темирйўлчи – 6:1

Мавсумдаги тўртинчи учрашув

Вакилларимиз Рустам Мирсодиқов шогирдлари билан ушбу мавсумда тўртинчи бор тўқнаш келишмоқда. Биринчи даврада Қўқонда ўтган (7-тур) баҳсда футболчиларимиз Суҳроб Бердиевнинг учта голи эвазига рақибни йирик ҳисобда доғда қолиришган эди.

Бундан ташқари, бу жамоалар Ўзбекистон кубоги 1/8 финалда ҳам ўзаро майдонга тушишди. Қўқондаги баҳсда 2:0 ҳисобида ғалаба қозонган бўлсак, Бекободдаги учрашувда майдон эгалари 3:2 ҳисобида зафар қучишган. Лекин икки ўйин натижасига кўра, “Қўқон-1912” клуби чорак финалга йўлланма олган.

22 сентябрь куни Бекободда бўлиб ўтадиган “Металлург” – “Қўқон-1912” учрашувини Виктор Серазетдинов бошчилигидаги ҳакамлар бригадси бошқариб борадиган бўлишди.

Учрашув назоратчиси Бахтиёр Тоғаев.

Виктор Серазетдинов ушбу мавсумда жамоамизнинг битта учрашувида ишлаган. Аниқроғи, 28 июль куни Ўзбекистон Кубоги чорак финал жавоб учрашуви доирасидаги – “Қўқон-1912” – “Насаф” (2:2) ўйинида В.Серазетдинов бош ҳакам вазифасини бажарган.

Олий лига, 22-тур

«Металлург» (Бекобод) – «Қўқон-1912» (Қўқон)
Ҳакамлар: В. Серазетдинов (Тошкент), А. Сидоров (Тошкент), Д. Сайлалов (Тошкент), Н. Қосимов (Қарши)
Назоратчи: Б. Тоғаев (Тошкент).
ЎзПФЛ вакили: В. Лёткин.


Манба: www.kokand1912.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz