Қайднома

Қидирув

Паулиньо: Месси? У – дуёнинг энг кучли футболчиси

Паулиньо: Месси? У – дуёнинг энг кучли футболчиси

  20.09.2017 06:04
  0
  543
Паулиньо: Месси?  У – дуёнинг энг кучли футболчиси

“Барселона” клуби ярим ҳимоячиси Паулиньо “Эйбар”га қарши учрашув (6:1) дан сўнг жамоадоши Лионел Месси ҳақида фикр билдираркан, аргентиналик футболчи билан бир жамоада ўйнашдан бахтли эканлигини яширмади.

“Мени «Барселона»га олиб келган инсонларга миннатдорчилигимни билдирмоқчиман. Буюк футболчилар билан бир жамоада ўйнашдан бахтиёрман. Жамоадошларим мени “Барселона”га тезда ўрганиб кетишимга ёрдам беришди.

Каталонияда мени яхши кутиб олишди. Энди уларга ажойиб ўйиним ва “Барселона”нинг ғалабаларига қўшган ҳиссам билан жавоб қайтармоқчиман.

Месси? Дунёнинг энг кучли футболчиси билан бирга ўйнашдан ортиқроқ бахт бўлмаса керак”, - дейди Паулиньо Marca нашрига берган интервьюсида.

Эслатиб ўтамиз, “Эйбар”га қарши кечган учрашувда Месси покер муаллифига айланди, Паулиньо эса “Барселона”даги иккинчи голини урди.


Манба: www.interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz