Қайднома

Қидирув

ЎФФ мухлислар дардини эшитади. Ҳакам футболдан бир умрга четлатилди

ЎФФ мухлислар дардини эшитади. Ҳакам футболдан бир умрга четлатилди

  20.09.2017 12:23
  0
  1283
ЎФФ мухлислар дардини эшитади. Ҳакам футболдан бир умрга четлатилди

Жорий йилнинг 16 сентябрь куни Бухоро шаҳрида бўлиб ўтган Олий Лига 21-тури доирасидаги “Бухоро”-“Динамо” жамоалари ўртасидаги учрашувни бошқарган ҳакам Рустам Бобомуродов бир неча жиддий хатоларга йўл қўйгани учун хизмат ҳақи юз фоизга камайтирилиб, ҳакамликдан бутунлай четлатилди. Бу ҳақда ЎФФ Матбуот ҳизмати хабар берди.

“Ўзбекистон Футбол Федерацияси президенти Умид Аҳмаджоновнинг топшириғи асосида ҳакамлар ва инспекторлар қўмитасининг навбатдаги мажлиси чақирилиб, унда Рустам Бобомуродовнинг ҳакамлиги юзасидан якуний қарор қабул қилинди.

“Бухоро”-“Динамо” учрашувини бошқарган Рустам Бобомуродовнинг ҳакамлигини ЎФФ ҳакамлар ва инспектор илмий-услубий таъминоти бўлими кўриб чиқди. Бўлим бошлиғи Арслон Хатамов якунда Рустам Бобомуродовга қониқарсиз 4 балл қўйди.

Ҳакамлар ва инспекторлар бошқармаси бошлиғи Ноил Лутфуллин қўмита йиғилишида сўзга чиқиб Рустам Бобомуродов масаласи бўйича “Ҳакамларнинг тартиб-интизом кодекси” асосида қарор қабул қилишни таклиф қилди.

Натижада олий лиганинг 21-тур ўйинлари доирасида ўтказилган “Бухоро”-“Динамо” ўйинида бир неча жиддий хатоларга йўл қўйган Рустам Бобомуродовнинг хизмат ҳақи юз фоизга камайтирилиб, ҳакамликдан бутунлай четлатилди.

Алоҳида қайд этиш керакки, сўнгги пайтларда ЎФФ Президенти Умид Аҳмаджоновнинг виртуал қабулхонасига Рустам Бобомуродовнинг масаласи юзасидан қандай қарор қабул қилинганлиги тўғрисидаги мурожаатларнинг оқими кучайган эди”, - дейилади хабарда.

Маълумот учун, Рустам Бобомуродовнинг ўйиндаги ҳаракатларидан қониқмаган бухоролик мухлислар ЎФФ президентининг виртуал қабулхонасига бир қанча арзномаларни йўллашган.


Манба: www.pfl.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz