Испания премьероси 5-туридан ўрин олган "Реал" ҳамда "Бетис" ўртасидаги баҳс ўз поёнига етди.
Қизиқарли руҳда кечган баҳс мадридликларнинг 0:1 ҳисобидаги мағлубияти билан якунланди. Биринчи бўлимда ҳар икки жамоада ҳам етарлича вазиятлар бўлишига қарамай ҳисобни очиш ҳечкимга насиб этмади.
Иккинчи бўлим асосан "Реал"нинг ҳужумлари билан давом этди. Меҳмонлар эса ўз омадини қарши ҳужумдан излади. Мезбонларнинг кетма-кет уюштирган ҳужумлари бесамар кетаверди. Жамоа етакчиси Криштиану Роналду ҳам бугун ўзига ўхшамади.
Ниҳоят ҳакам томонидан қишиб берилган 5 дақиқанинг 4-чиси давом этаётган паллада "Бетис" ўзининг навбатдаги қарши ҳужумига ўтди ва Антонио Барраганнинг ҳаводан жуда ҳам қулай тарзда етказиб берилган тўпини Антонио Санабрия дарвозага жойлаб, ҳисобни очди ва бу гол "Сантьяго Бернабеу"да "Бетис"га уч очко тақдим этди.
Таъкидлаш керакки, шу куни меҳмонлар посбони Антонио Адан шунчаки тахсинга сазовор ўйин ўтказди ва Мадрид суперюлдузлари томонидан уюштирилган ҳужум ёмғиридан ўз дарвозасини супер-сейвлари орқали асраб қолди.
"Реал"–"Бетис" 0:1 (0:0)
21 сентябрь, 01.00, «Сантьяго Бернабеу»
Гол: Санабрия (90+3).
Реал Мадрид: Навас, Варан, Марсело (Васкес, 72), Карвахаль, Рамос, Иско (Асенсио, 67), Каземиро, Кроос, Модрич (Майораль, 72), Бэйл, Роналду.
Бетис: Адан, Манди, Дурмиси, Барраган, Феддаль, Фабиан Руис (Санчес, 80), Гарсия, Герреро (Будебуз, 61), Камараса (Гуардадо, 44), Тельо, Санабрия.
Огоҳлантиришлар: Тельо (36), Манди (38), Феддаль (58).
Манба: www.interfutbol.uz
Киритилган сана: 17.12.2017 17:00
Киритилган сана: 23.11.2017 06:27
Киритилган сана: 29.10.2017 17:51
Киритилган сана: 20.12.2017 09:09
Киритилган сана: 26.11.2017 06:28
Киритилган сана: 29.12.2017 00:29
Киритилган сана: 16.05.2017 14:23
Киритилган сана: 23.07.2017 22:07
Киритилган сана: 24.11.2017 00:17
Киритилган сана: 21.09.2017 12:35
Киритилган сана: 16.01.2018 04:31
Киритилган сана: 07.01.2017 14:02
Киритилган сана: 05.11.2017 13:21
Киритилган сана: 09.10.2017 00:15
Киритилган сана: 08.05.2017 04:20