Қайднома

Қидирув

Легионерларимиз: Сервер Жепаров жамоаси ўз майдонида «Зоб Оҳан» билан дуранг ўйнади

Легионерларимиз: Сервер Жепаров жамоаси ўз майдонида «Зоб Оҳан» билан дуранг ўйнади

  21.09.2017 10:15
  0
  628
Легионерларимиз: Сервер Жепаров жамоаси ўз майдонида «Зоб Оҳан» билан дуранг ўйнади

Кеча, 20-сентябрь куни Эрон Про-лигасининг 7-тур баҳсларига старт берилди.

Мазкур турни терма жамоамиз вице-сардори – Сервер Жепаров ўйнайдиган «Истиқлол» ҳамда «Зоб Оҳан» клублари ўртасидаги ўйин очиб берди.

Теҳронда ўтган баҳс 1:1 ҳисобида ўз поёнига етди. 12 дақиқада «Истиқлол» вакили Рузбеҳ Чашми ўз жамоасини ҳисобда олдинга олиб чиққан бўлса, 77 дақиқада Меҳди Меҳдипур мувозанатни тиклади ва жамоалар бир очкодан бўлишиб олишди.

Мазкур ўйинда Сервер Жепаров асосий таркибда майдонга тушиб, 84 дақиқада ўз ўрнини бошқа жамоадошига бўшатиб берди.

«ИСТИҚЛОЛ»-«ЗОБ ОҲАН»-1:1 (1:0)

Голлар: Рузбеҳ Чашми (12) - Меҳди Меҳдипур (77).

Истиқлол: Саидҳусайн Ҳусайни, Леандро Падовани, Рузбеҳ Чашми, Вуря Ғофури, Милад Закипур, Омид Нурафкан, Фаршид Багири, Фаршид Исмоили, Сервер Жупаров (Омид Иброҳими, 84), Ҳасан Бейтсаид, Али Горбани (Жобир Ансори, 71).


Манба: www.interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz