Қайднома

Қидирув

Лионель Мессининг 11 автомобили (фотогалерея)

Лионель Мессининг 11 автомобили (фотогалерея)

  21.09.2017 12:35
  0
  8653
Лионель Мессининг 11 автомобили (фотогалерея)

32 млн. ЕВРОли FERRARIдан тортиб, TOYOTO PRIUSгача.

Яқинда сайтимизда Криштиану Роналдунинг машиналари жойланган фотогалереяни тақдим қилгандик. Мазкур ҳавола мухлисларимизга ёқиб тушди ва жуда кўпчилик бу мақолани ўқиб чиқди.

Шуни инобатга олган ҳолда бугун эътиборингизга португалиялик футболчининг приципиал рақиби Линеоль Мессининг ҳам автомобиллари фотогалереясини тақдим этамиз.

Ferrari 335 S Sрider SCaGlietti

Энг қизиқ фактга эътибор қаратинг: агар Месси «янгигина» Ferrariсини сотишга қарор қилса, олинган маблағ Роналдунинг бутун автопаркини 3 марта харид қилишга етади.

Яъни бу пулга Роналду автопаркидан тўлиқ 3тасини сотиб олиши мумкин. Аслида Лео бунгача 400000 доллардан қиммат турувчи бирорта автомобиль харид қилган эмасди. Энди эса бирданига шундай қимматбаҳо «тойчоқ» унинг мулкига айланди.

Lexus IS-F

Лео «қувватлантирилган», сиғими беш литрли Lexusни анча олдин сотиб олган. Енгил седан 423 от кучига эга. Ҳужумчи уни харид қилган пайт нархи 75000 доллардан бошланган эди. Лео учун арзимас харажат.

Ferrari F430 Spider

Аслида базавий йиғиладиган бундай Ferrari учун 190 минг доллар тўлаш кифоя қилади. Лекин Месси машинага яна 1-2та қўшимча функциялар қўшишларини сўради.

Хусусан, автомобиль махсус камёб ранг (кулранг) билан бўялди ва унинг нархи 250 минг долларга кўтарилди. Ушбу «тойчоқ» атиги 4 сонияда 100 километр|соат тезлигини олиши мумкин.

Максимал суръати эса 315 километр|соатга тенг. Эътиборлиси, бу Леонинг янги хариди кўрсаткичидан 15 километр|соатга баландроқдир. Ҳа, орадан ярим аср ўтибдики, автомобиллар суръатида унча ўзгариш йўқ.

MaseratiGranturismoMCStraBale

Лео харид қилган вақт ушбу автомобиль «Энг тез Maserati» мақомига эга эди. Капоти ичида 4,7 литр сиғимли мотор, V шаклидаги цилиндр жойлашган. Бу унга 450 от кучини беради.

Тўғри, Месси яқинда ушбу «чопқир»ни яқин дўстига совға қилди. Гўёки, хотини Леонинг унда суръатни ошириб, фалокатга учрашидан хавотирланган экан. Ваҳоланки, футболчи 4 йил давомида бу автодан бирор марта фойдаланмаганди. Ҳа, хотини йўл қўймаган бўлса, керак-да.

Dodge Charger SRT8

Классик «америкалик» ёрқин қизил рангда. Мотори катта, от кучи зўр (470та), баҳоси ҳам чакки эмас - 80000 доллар. Тўғри, бир томони бор, кичик жуссали Мессини бундай улкан машинада тасаввур қилиш сал қийинроқ-да.

Toyota Prius

Футболчининг шахсий коллекциясидаги энг қизиқарли улов. Аргентиналик уни сотиб олмаган, балки «Тойота» компаниясидан совға сифатида олган. Ушбу автонинг нархи 20 минг долларга тенг. Prius электромобиль бўлиб, дизайни унча яхши эмас.

Шу туфайли кўпинча калака остига олинади. Энди тасаввур қилинг, кулранг Prius (Месси ундан лоақал бир мартагина ҳам фойдаланмаган бўлса керак) ва ёрқин қизил тусли Ferrari 335 S Sрider Scaglietti бир жойда қандай кўринади? Дейлик, Лео битта шундай Ferrari  ўрнига 1800та Prius сотиб олиши мумкин эди.

Audi R8 GI

Audi R8нинг нисбатан такомишлаштирилган варианти. Унинг старт тезлиги кишини ҳайратга солади - 3,6 сонияда «100»га чиқади. Умуман, ушбу суперкар Лео гаражидаги энг қимматбаҳо машина ҳисобланарди -нархи 400 минг доллар.

Audi R8

Месси гаражидаги 3та «Ауди»дан бири. Уларнинг сонидан ортиқча ҳайратланмаслик лозим. Ахир Германия концерни «Барселона»нинг ҳомийси ҳисобланади.

R8 ёки оддий айтганда, «Камбағаллар учун «ламборгини» атиги 4 сонияда 100 километр|соат тезлигини олиши мумкин. Нархи ҳам бинойидек - чамаси 200000 минг доллар.

MiniCooperScabriolet

Аргентиналикнинг илк машиналаридан бири. Кичик классик инглизча авто «Барселона» ҳужумчисини қулайлиги билан қизиқтирган. Mini камтарин ўлчамига қарамай, 220 километр|соатгача тезлик олиши мумкин.

Барселонанинг тирбанд йўлларида айнан шундай митти «тойчоқ»лар қўл келади. Унинг очиқ томи эса қуёш нуридан баҳра олишни таъминлайди.

Audi Q7

Audiдан оппоқ жип. Месси оиласи, яъни хотини Антонелла, ўғиллари Тьяго ва Матео билан кўпинча айнан Audi Q7да сайрга чиқади. Хуллас, улкан оилавий улов.

Range Rover Vogue

Лео ихтиёридаги энг янги моделлардан бири. Футболчи ундан асосан кундалик юмушларида фойдаланади. Бунда ҳеч қандай ғайритабиий томони йўқ.

Зеро, Vogueнинг охирги авлод русумига нисбатан «Тарихдаги энг қулай автомобиль», дея таъриф беришяпти. Ҳайдовчи орқа ўриндиққа ўтиб, бемалол дам олиши ёки бошқарув рулини қўлга олиб, трассада «учиши» ҳам мумкин.

Абдуллохон Исроилхонов тайёрлади


Манба: www.interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

МАВЗУГА ОИД БОШҚА ХАБАРЛАР

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

Жамоа Ў О
тўлиқ маълумот »

Кун фотоси

Бугун йилнинг энг яхшиларини тақдирлаш маросими бўлиб ўтади

  • Ўзбекистон терма жамоасининг янги бош мураббийи ким бўлиши мумкин?

  • Ҳўш, сайтимиз сизга ёқдими?


© "Interfutbol.UZ". © 2006-2017. Мобил версия
Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт!
Барча ҳуқуқлар амалдаги қонунчиликка биноан ҳимояланган.