Қайднома

Қидирув

Анонс: «ИнтерФУТБОЛ» газетасининг 76-сонида

Анонс: «ИнтерФУТБОЛ» газетасининг 76-сонида

  21.09.2017 14:51
  0
  694
Анонс: «ИнтерФУТБОЛ» газетасининг 76-сонида

Қадрли футбол ишқибозлари «ИнтерФУТБОЛ» газетасининг бугунги 76-сонида бир-биридан қизиқарли мақолаларни мутоала қилишингиз мумкин. Эсклюзив материаллар, таҳлил ва суҳбатлар  ҳам сизни бефарқ қолдирмайди деган умиддамиз.

Демак, газетамизнинг бугунги сонида нималарни ўқиш мумкин?

- Ривожланишнинг тўрт устуни

Ўтган ҳафта ЎФФда иш бошлаган янги раҳбарият мамлакатимизда миллионлар ўйинини янада ривожлантириш, мавжуд муаммоларни бартараф этиш, халқаро мусобақалардаги муносиб иштирокни таъминлаш бўйича бир қатор режаларни тузиб чиқишга ҳам улгурди...

- Талаб ва таклиф

Ўзбек футболида катта ўзгаришлар кутиляпти. Ҳар ҳолда бизга шундай ваъда беришган…

- Темурхўжа Абдухолиқов: «Термамизга хориждан мураббий олиб келиш керак»

Дам олиш кунлари Қатар юлдузлар лигасининг янги мавсуми старт олди. Хабарингиз бор, бу чемпионатда икки ҳамюртимиз - Темурхўжа Абдухолиқов ва Санжар Турсунов ўйнаш­япти. Биз 1тур  ўйинидан сўнг Темурхўжа билан боғланиб, интервью олдик.

- Экипировка масаласи

Замонавий футболни халқаро бренд мақомига эга спорт кийимлари тайёрлайдиган компанияларсиз тасаввур этиш қийин. Зеро ҳозирги пайтга келиб бундай фирмалар жаҳон спортида юксак нуфузга эга саналади. Хўш, Ўзбекистон чемпионатида иштирок этувчи жамоа­лар қайси компания либосларидан фойдаланишмоқда?

- Асрор Алиқулов: «Ҳаётда юмшоқ бўлсамда, майдонда қаттиққўлман»

Тажрибали ҳимоячи Асрор Алиқулов ўтган йили профессионал футболчилик фаолиятига якун ясаганди. Унинг сўнгги жамоаси «Шўртан» бўлиб қолди. Алиқулов айнан ғузорликлар сафида ўйновчи-мураббий сифатида бутсаларини михга илди. Ҳозирда у мазкур клуб мураббийлар штабида фаолият олиб боряпти. Ўзига хос услубга эга бу мутахассисни олий лига 21-тури доирасидаги «Пахтакор» - «Шўртан» учрашувида учратиб қолдик ва табиийки, ундан нашримиз учун интервью олдик.

- «Динамо» қачон яна гол уради?

Голлар тематикаси -2017 йил 21-турдан кейинги ҳолат.

- Манчестерда манотон манзара

Охирги дам олиш кунлари бўлиб ўтган беллашувлар топ-чемпионатлар жадвалига сезиларли ўзгаришлар кирита олмади – етакчилар навбатдаги ғалабаларини расмийлаштиришди. Стартни суст бошлаган айрим фаворитлар эса аста-секин «уйғониб», «қочоқ»ларга яқинлаша бошлашди. Лекин айрим жамоалар...

- Журналист Ламнинг илк суҳбатдоши Ангела Меркель

«Бавария» клуби ва Германия терма жамоасининг собиқ ҳимоячиси Филипп Лам ўзини журналистикада синаб кўришга қарор қилган кўринади. Яқинда у ўзининг «Твиттер»даги саҳифасига Германия канцлери Ангела Меркель билан уюштирган суҳбатини жойлади. Қуйида ана шу интервьюни ўқишингиз мумкин.

- «Бозор»даги фаоллик

Хабарингиз бор, ёзги трансферлар мавсуми бир-биридан қизиқ воқеаларга бой тарзда ўтди. Қу­йидаги мақола ана шу олди-сотдилар вақтида фаоллик кўрсатган клублар ҳақида.

- Асл афсоналар

«МЮ»даги иштироки орқали юлдузга айланган уэльслик ярим ҳимоячи Райан Гиггзнинг АПЛда энг кўп ўйин кўрсатиш борасидаги рекорди, ниҳоят, янгиланди. Soccer.ru шу муносабат билан Англия чемпионатидаги учрашувлари сони бўйича энг юқори поғоналарни эгаллаб турганлар номига мурожаат этди. Биз эса ушбу футболчиларни алоҳида фотожамланма орқали эътиборингизга ҳавола этамиз.

- «Бузғунчи» йўлбошчи

Агар чемпионат жилови қандайдир телбанинг қўлига тушиб қолса, унинг юксак нуфузини сақлаб қолишга «Реал» ва «Барселона»дек грандлар ҳам ожизлик қилиши мумкин. Soccer.ru сайти Каталония суперклубининг Ла-лигадан четлатилиши ва Эл классикони АҚШга кўчириш лойиҳалари хусусида ўз мулоҳазаларини изҳор этди.

- Андрей Канчельскис: «Халл» ЦСКА эмаслигини тушуниш керак»

«Манчестер Юнайтед»нинг собиқ ярим ҳимоячиси Андрей Канчельскис «Советский спорт» нашрига берган интервьюсида Леонид Слуцкийнинг Англиядаги фаолияти ҳақида сўз юритди.

- Умрнинг сўнгги дамлари

Туманли ўлкада «Барнсли» деган клуб борлигини ҳамма ҳам билавермаса керак. Шу ном билан аталувчи шаҳар шарафини ҳимоя қилувчи мазкур жамоа юз йилдан ортиқ тарихи давомида мақташга арзигулик ютуқларга эришолмаган. 20-аср бошида «кўппаклар» (лақаби худди шундай) Англия кубогини қўлга киритишди. Бир йил аввал эса футбол лигаси(биринчи ва иккинчи дивизион вакиллари ўртасидаги мусобақа)нинг бош совринига эга чиқишган. Шу, холос.

- Ағдамда бир жамоа бор

«Қорабоғ» - Озарбайжоннинг энг кучли жамоасими? Худди шундай. Бу клуб маҳаллий чемпионатнинг сўнгги тўрт мавсумида ғолиб чиқишдан ташқари, уч марта мамлакат кубогини қўлга киритди. Шундай экан, унинг бугунги кунда ўз биринчилигида яққол гегемонга айлангани шубҳадан холи.

Ҳамиша бирга бўлайлик, азизлар!!!


Манба: www.interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz