Учрашувни жамоалар анча суст тарзда бошлашди. Айнан шу сабабли дастлабки дақиқалар давомида дарвозалар олдида деярли вазият кузатилмади.
Ҳар икки жамоа футболчилари ҳам тўпни бир-бирларига оширишда хатоларга йўл қўйганликлари сабабли ҳужумлар охирига етмай узилиб қолди. Вақт ўтгани дарвозалар олдида вазиятлар юзага кела бошлади.
Мезбонлардан Лазиз Убайдуллаев ва Игорь Таранларда ҳисобни очиш учун яхшигина имконият бўлганди. Убайдуллаевнинг зарбасига аниқлик етишмаган бўлса Тараннинг тепган тўпини Аманов қайтаришга эришди.
Бу орада жамоамиз сафида мажбурий ўзгариш амалга оширилди. Сардор Азимов жароҳат олганлиги сабабли ўз ўрнини Дониёр Усмоновга бўшатиб берди.
22-дақиқада эса ҳисоб очилди. Жамол Отақулов ўйин қоидасини бузганлиги учун жарима тўпи белгиланди. Ойбек Қиличевнинг стандартдан узатган тўпини Рўзимбой Аҳмедов боши билан дарвозага жойлаб қўйди. Голдан сўнг футболчиларимиз майдондаги устунликни ўз қўлларига олган ҳолда ҳаракат қилишди.
Шундай бўлсада, майдон эгалари тез орада жавоб тўпини киритишга эришишди. Лазиз Убайдуллаевнинг тўп оширишидан қулай вазиятга чиқиб борган Игорь Таран аниқ зарба йўллашни уддасидан чиқди – 1:1. Ҳисоб тенглашгач, “Шўртан” футболчиларини руҳияти кўтарилганлиги кўзга ташланди.
Натижада мезбонлар нафақат ўйинни тенглаштиришди балки дарвозамиз томон яхшигина босим ҳам уюштиришди. Ғузорликлар ҳисобни ўзгартириш учун бир қатор имкониятларга эга бўлишди.
Гоҳида Аманов ўз маҳоратини намойиш этган бўлса қолган вазиятларда ҳужумчиларга аниқлик етишмади. Жамоамизда ҳам голга тортадиган имкониятлар юзага келди. Туробовни ишончли ҳаракатлари голга имкон бермади.
Биринчи бўлимни 1:1 ҳисоби билан якунланиши тахмин қилинаётган бир паллада “Шўртан” иккинчи голни уришга эришди. Асилбек Аманов жарима майдончаси ташқарисида тўпни қўли билан ўйнагани учун жарима зарбаси белгиланди.
Жарима зарбасини тезкорлик билан ўйинга киритган мезбонлар иккинчи голни нишонлашди. Бу вазиятда Лазиз Убайдуллаев аниқ зарба йўллашни уддалади.
Иккинчи бўлимнинг дастлабки қисмини футболчиларимиз сустроқ ўтказишди. Оқибатда ҳимоядаги хатолар сони кўпайди. 54-дақиқада эса мезбонлар учинчи голни уришга эришишди.
Игорь Таран бошлаган ҳужумни Сунатилла Мамадалиев давом эттириб, Жасур Холтўраевга имконият яратди. Холтўраев икки нафар ҳимоячимиз орасида бўлишига қарамай аниқ зарба йўллашни уддалади – 3:1. Учинчи гол ўтказилгач, мураббийларимз таркибда ўзгаришларни амалга ошириб, ҳужумни кучайтаришди.
Уч ҳимоячи тактикаси танлангач, футболчиларимиз устунликни қўлга олишди. 63-дақиқада бу ҳол ҳисобни қисқаришига олиб келди. Ойбек Қиличевнинг бурчакдан узатган тўпини Ғиёс Комилов боши билан дарвозага жойлаб қўйди. Учрашувнинг қолган вақти давомида вакилларимиз ҳисобни тенглаштириш мақсадида бир қатор ҳужумлар ташкил этишди.
Интилишлар ўйин якунланиши арафасида ўз самарасини берди. Ўйин охирларида белгиланган жарима зарбасидан кейин рақиб жарима майдончасида Туробов ва Жўрабоевлар тўқнашиб кетишди. Қоида бузилмаганлиги учун ҳакам ўйинни тўхтатмади.
Натижада Махсталиевнинг қанотдан узатган тўпини Рўзимбой Аҳмедов боши билан дарвозага йўллаб, ҳисобни тенглаштирди. Баҳс охирларида жамоамиз ғалабани таъминлаши ҳам мумкин эди.
Лекин, Дониёр Усмоновнинг тепган тўпи дарвоза устунига тегиб қайтди, Йовановичнинг такрорий зарбаси эса дарвоза тўсини устидан ўтиб кетди. Айнан шу вазият учрашувдаги сўнгги ҳужум бўлганлигини ҳам айтиб ўтиш жоиз.
“Шўртан” - “Навбаҳор” - 3:3 (2:1). 21 сентябрь. Ғузор. “Марказий” ўйингоҳ.
Ҳакамлар: О.Толибжонов, Р.Серезетдинов, А.Буров, А.Шукруллаев.
Назоратчи – А.Абдуллаев.
ПФЛ вакили – А.Иноятов.
“Шўртан”: 25. Алибек Туробов, 4. Жамол Отақулов, 5. Ҳасанбой Эргашев, 7. Олимжон Каримов, 9. Игорь Таран (С), 12. Лазиз Убайдуллаев, 15. Обид Жўрабоев (19. Маъруф Муродов, 88), 18. Элдор Бойматов, 30. Жасур Холтўраев (99. Марадона Сафаров, 80), 38. Сунатилла Мамадалиев (17. Ғулом Раҳмонов, 67), 85. Руслан Мельзеддинов.
“Навбаҳор”: 30. Асилбек Аманов, 5. Ғиёс Комилов, 7. Ойбек Қиличев, 9. Дилшод Жабборов (70. Аббос Махсталиев, 55), 19. Мирзоҳид Ғофуров, 21. Аъзам Алиев, 22. Рўзимбой Аҳмедов, 24. Сардор Азимов (18. Дониёр Усмонов, 18), 32. Жаҳонгир Меҳмонов (84. Неманья Йованович, 56), 44. Дарко Станоевич, 77. Азизбек Турғунбоев.
Голлар: И.Таран (28), Л.Убайдуллаев (45), Ж.Холтўраев (53) – Р.Аҳмедов (22,87), Ғ.Комилов (63),
Огоҳлантиришлар: Ж.Холтўраев (59) - А.Аманов (45).
Манба: www.pfcnavbahor.uz
Киритилган сана: 17.12.2017 17:00
Киритилган сана: 23.11.2017 06:27
Киритилган сана: 29.10.2017 17:51
Киритилган сана: 20.12.2017 09:09
Киритилган сана: 26.11.2017 06:28
Киритилган сана: 29.12.2017 00:29
Киритилган сана: 16.05.2017 14:23
Киритилган сана: 23.07.2017 22:07
Киритилган сана: 24.11.2017 00:17
Киритилган сана: 21.09.2017 12:35
Киритилган сана: 16.01.2018 04:31
Киритилган сана: 07.01.2017 14:02
Киритилган сана: 05.11.2017 13:21
Киритилган сана: 09.10.2017 00:15
Киритилган сана: 08.05.2017 04:20