Қайднома

Қидирув

Неймар Каванидан расман кечирим сўради ва...

Неймар Каванидан расман кечирим сўради ва...

  22.09.2017 07:48
  0
  1024
Неймар Каванидан расман кечирим сўради ва...

Кеча, «ПСЖ» "мегеюлдузи" Неймар жамоанинг навбатдаги машғулотларидан сўнг Эдинсон Кавани билан боғлиқ вазият учун жамоадошларидан узр сўради. L‘Equipe нашрининг хабрига кўра, махсус узрнома шаклидаги мурожаат чоғида 25 ёшли футболчи билан унга таржимон сифатида жамоа сардори Тиаго Силва иштирок этган...

Эслатиб ўтамиз, «ПСЖ» клуби ҳужумчилари Неймар ва Эдинсон Кавани орасидан "ола мушук" ўтганди. Дастлаб, Франция чемпионатидан ўрин олган «Лион»га (2:0) қарши ўйинда футболчилар пенальтини ким тепиши кераклиги борасида тортишиб қолишди. 79-дақиқада Неймар «нуқта»дан тўпни тепишга яқинлашганида, Кавани унга йўл бермади. Натижада, уругвайлик футболчи пенальтини тепди ва уни аниқ амалга оширолмади. Футболчилар орасида кийиниш хонасида нима воқеа юз бергани маълум эмас. Бироқ Get French Football хабарига кўра, Неймар «инс-таграм»да Кавани саҳифасига аъзоликни тўхтатди. Эдинсон Кавани Неймар билан юзага келган можаро юзасидан ўз фикрини билдириб ўтди. «Нима учун ҳамма бундай нарсаларга ишонишини билмайман. Футболчилар майдонда тез-тез баҳслашиб туришади. Бу нормал ҳолат. Бундай гап-сўзлар ҳақида акамдан эшитдим. Унинг айтишича, одамлар Неймар билан можаро ҳақида гапираётган экан. Аммо ҳеч қандай муаммо йўқ. Неймар жамоага энди келиб қўшилди. У «ПСЖ»га мослашиб бормоқда. Биз бошиданоқ у билан умумий тил топишганмиз»,-деди Кавани.

 


Манба: interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz