Қайднома

Қидирув

Шерзод Жалилов: «Фарғонага ғалаба учун келдик»

Шерзод Жалилов: «Фарғонага ғалаба учун келдик»

  22.09.2017 10:54
  0
  621
Шерзод Жалилов: «Фарғонага ғалаба учун келдик»

Олий лиганинг 22-турида “Сўғдиёна”  “Нефтчи” га қарши майдонга чиқади. Ушбу баҳс олдидан жамоамиз ҳимоячиси,кўплаб жиззахлик мухлисларнинг олқишларга сазовор бўлган Шерзод Жалилов билан суҳбат қилишга қарор қилдик.

Шерзод,авваламбор футболга қандай кириб келгансиз ва мураббийларингиз ким бўлган?

—  Футболга 10 ёшимда кириб келдим. Биринчи мураббийим Аҳмаджон Сагдиев бўлганлар ва уларни меҳнатлари туфайли кўп зафарларга эришдим. 2008 йилда “Бунёдкор” ўринбосарлари таркибига чақирилдим. Ҳикмат Эргашев қўл остида футболнинг кўпгина  сир асрорларини ўргандим. Уларга катта раҳмат айтаман.

“Обод” таркибида кўп йиллар давомида тўп тепдингиз. Шунча йил ўтиб, бу клубдан кетиш қийин бўлмадими?

-“Обод”дан кетиш жуда қийин бўлди. Чунки,бу клубни иккинчи лигадан олий лигага олиб чиқдик. Бунинг ўзи бўлмади. Молиявий шароитлар туфайли жамоа сўнгги поғоналарда бормоқда. Андрей Демченко қисқа вақт ичида жамоада ўзгаришлар қилди. Жамоа анча шакилланди. Ўйлайманки,жамоанинг ғалабалари ҳали олдинда. “Обод” олий лигада қолишини жуда хохлайман ва жамоа буни уддалайди деган умиддаман. “Обод” нинг кейинги ўйинларига омад тилайман.

“Сўғдиёна”га келишингиз қандай бўлган ва жамоага келиб, ўз олдингизга қандай мақсадлар қўйдингиз?

-Жамоага биринчи давра тугамасидан олдин Даврон Файзиев чақирган эди. Бу таклифни хеч иккиланмасдан қабул қилдим. Жамоадошларим мени яхши кутиб олди. Бошида кўникиш қийин бўлди. Ҳозирда жамоа билан бир оиладекмиз. “Сўғдиёна”га келиб,жамоа билан биргаликда ғалабаларга ўз ҳиссамни қўшмоқчиман. Ютуқларга эришиб,энг аввало янада ўсмоқчиман.

Олий лиганинг 22-турида “Сўғдиёна” сафарда “Нефтчи” меҳмони бўлади. Ўйин борасида қандай фикрдасиз?

-“Қизилқум” билан дурангдан сўнг ғалаба биз учун зарур. Бу онсон бўлмайди албатта. Фарғонага ғалаба учун келдик. Худо хохласа,3 очкони қўлга киритиб мухлисларимизни хурсанд қиламиз деган умиддамиз. Бизни фақат ғалаба қониқтиради.

Жиззахлик мухлисларга қандай тилакларингиз борми?

-Бизни ғалабали ва мағлубиятли ўйинлардан сўнг бирдек қўллаб-қувватлаган мухлисларимизга катта раҳмат айтаман. Шу муҳлислар бор экан биз фақат ғалаба учун майдонга тушамиз. Худо хохласа уларни  ўз ғалабаларимиз билан хурсанд қиламиз.

«Сўғдиёна» матбуот  котиби Дилдора Холбоева


Манба: www.interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz