Қайднома

Қидирув

U-16 ОЧ саралаши: Иордания — Ўзбекистон- 0:0 ва хавотиримиз бор...

U-16 ОЧ саралаши: Иордания — Ўзбекистон- 0:0 ва хавотиримиз бор...

  23.09.2017 07:57
  0
  1055
U-16 ОЧ саралаши: Иордания — Ўзбекистон- 0:0 ва хавотиримиз бор...

Саудия Арабистони пойтахти Ар-Риёд шаҳрида U-16 ўсмирлар ўртасида Осиё чемпионати саралаши доирасида "А" гуруҳ учрашувлари давом этмоқда. Дилшод Нуралиев бош мураббийлигидаги Ўзбекистон U-16 терма жамоаси Осиё чемпионатига саралаш босқичи 4-турида Иордания ўсмирлар терма жамоаси билан 0:0 ҳисобида дуранг ўйнади.

Шу тариқа, Ўзбекистон ўзсмирлар терма жамоаси гуруҳ босқичи сўнгги туридан олдин ўз очколари сонини 7 тага етказди ва айни дамда гуруҳда тўплар нисбати бўйича Иордания терма жамоасидан сўнг иккинчи ўринда бормоқда.

Турнинг иккинчи учрашувида турнир мезбони Саудия Арабистони терма жамоаси Шри-Ланка билан тўқнашди ва 10:0 ҳисобида зафар қучди. 

Эслатиб ўтамиз, Дилшод Нуралиев бош мураббийлигидаги Ўзбекистон U-16 ўсмирлар терма жамоаси гуруҳ босқичи сўнгги тур учрашувида саралаш турнири мезбони Саудия Арабистонига қарши майдонга тушади.

U-16 ОЧ саралаш босқичи
Ар-Риёд, Саудия Арабистони
22 сентябрь, жума

Иордания – Ўзбекистон 0:0

Ўзбекистон: Мўминмирзо Қодиров, Хуршид Убайдуллаев, Жасур Абдулбеков, Дониёр Собиров, Жалолиддин Содиқов, Жасурбек Жалолиддинов (Миржалол Қосимов, 90), Руслан Розиев (Мироншох Сатторов, 58), Жавоҳир Абдуалимов, Бобурмирзо Эргашев, Темур Мамасиддиқов, Бобур Собиров (Сардор Абдурашидхўжаев, 73). 

Турнир жадвали

Жамоа 

Ў

Ғ

Д

М

ТН

О

1. 

Иордания

3

2

1

0

9-1

7

2. 

Ўзбекистон

3

2

1

1

7-0

7

3. 

Саудия Арабистони

3

2

0

1

14-2

6

4. 

Баҳрайн

3

1

0

1

6-4

3

5. 

Шри-Ланка

4

0

0

3

0-29

0

24 сентябрь, якшанба

Баҳрайн – Иордания 18:00
ЎЗБЕКИСТОН – Саудия Арабистони (Тошкент вақти билан соат 22:15)

Маълумот учун, U-16 Осиё чемпионати саралашида ОФКга аъзо жами 45 мамлакатнинг ўсмирлар терма жамоалари 10 гуруҳга бўлинган ҳолда иштирок этмоқда. Гуруҳда биринчи ўринни эгаллаган 10 та ҳамда энг яхши 5 та иккинчи ўрин соҳиблари мезбон Малайзияга қўшилган ҳолда Осиё чемпионати финал босқичига йўлланма олади. U-16 Осиё чемпионати 2018 йилнинг 20 сентябрь  – 7 октябрь кунлари Малайзияда ўтказилади.


Манба: the-uff.com


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz