Қайднома

Қидирув

Рўзиқул Бердиев: «Юқори ўринлар учун курашишда давом этамиз»

Рўзиқул Бердиев: «Юқори ўринлар учун курашишда давом этамиз»

  23.09.2017 10:17
  0
  565
Рўзиқул Бердиев: «Юқори ўринлар учун курашишда давом этамиз»

“Обод” – “Насаф” 0:6 учрашуви якунига етгач, матбуот анжумани бўлиб ўтди. Унда жамоамиз устози Рўзиқул Бердиев ўйин ҳақидаги қуйидаги фикрларини билдирди.

- Ишончли ғалабага эришдик. Албатта футболчиларимиз рақибга нисбатан маҳоратлироқ ҳам эди. Бу ҳисобда ҳам ўз аксини топди.

“Обод” жамоасининг ўйинларини ўрганганимизда, шу нарса аниқ бўлдики, жамоа футболчилари кўпроқ тўп билан муомала қилади. Футболчилар қисқа тўп оширишлар билан ўйин намойиш этишади.

Бу ҳолатда биз тўпсиз яхши ҳаракат қилишимиз керак эди. Йигитларга рақиб жарима майдончаси яқинида кўпроқ босим ўтказишни тайинлаган эдик, бу кўрсатмаларни футболчиларимиз яхши бажаришди.

Учрашувда ҳисоб очилгач, “Обод” ҳимояланишни эсдан чиқариб қўйди. Албатта бу ҳолат бизга жуда қўл келди ва футболчиларимиз ҳам майдонда эркинроқ ҳаракат қилишди. Натижада йирик ҳисобдаги ғалабага эришдик.

Юқори ўринлар учун курашишда давом этамиз. Чемпионат ҳам қизиқарли давом этмоқда. Ўйлайманки, сўнгги турлар бундан ҳам қизиқарли ўтади. Чунки, кўп жамоаларда юқори ўринлар учун курашишда имконият сақланиб турибди.


Манба: www.interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz