Қайднома

Қидирув

Фазлиддин Ғоибназаровдан навбатдаги ғалаба (ВИДЕО)

Фазлиддин Ғоибназаровдан навбатдаги ғалаба (ВИДЕО)

  23.09.2017 10:06
  0
  1092
Фазлиддин Ғоибназаровдан навбатдаги ғалаба (ВИДЕО)

Профессионал рингда муваффақиятли фаолият кўрсатаётган ўзбекистонлик боксчи Фазлиддин Ғоибназаров учинчи жангида ҳам ғалаба қозонди. Ғоибназаров 22 сентябрь куни АҚШда мексикалик Виктор Росас билан жанг ўтказди. Беллашувда ҳамюртимиз ишончли ҳаракат қилиб, ғалаба қозонди. Тони Зайно ҳакамлик қилган жангда Фазлиддин Ғоибназаров Росасни очколар бўйича мағлубиятга учратди.

Маълум бўлишича, жанг кутилганидан анча қийинроқ кечди.

“Рақибим анча кучли эди, менга бироз қийинчилик туғдирди. Бироқ, очколар бўйича ғалаба қозондим. Жангда мени қўллаб-қувватлаб турган барча юртдошларимизга миннатдорчилик билдираман”, - деди боксчи.

Маълумот учун: Рио олимпиадасидаги ғалабадан сўнг профессионал боксга ўтган Фазлиддин бундан аввалги икки жангда Виктор Васкез ва Агустин Маурасни мағлубиятга учратганди. Баъзи маълумотлар кўра, Фазлиддин Ғоибназаровнинг кейинги жанги жорий йилнинг декабрь ойида бўлиб ўтади.

 


Манба: kun.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz