Қайднома

Қидирув

Моуриньо: «Саутгемптон»га қарши ўйинда Шоу ўйнамайди»

Моуриньо: «Саутгемптон»га қарши ўйинда Шоу ўйнамайди»

  23.09.2017 17:38
  0
  504
Моуриньо: «Саутгемптон»га қарши ўйинда Шоу ўйнамайди»

“Манчестер Юнайтед” устози Жозе Моуриньо жароҳатидан қутулган Люк Шоунинг нима сабабдан бугун АПЛ доирасида “Саутгемптон”га қарши учрашувда майдонга тушмаслигини айтиб ўтди.

22 ёшли англиялик ҳимоячи ушбу ҳафтада Англия лига кубогининг “Бёртон”га (4:1) жамоаси билан баҳсда захирадан майдонга тушди. Сўнгги марта у 30 апрель куни майдонда кўриниш берганди.

"У ҳали ишлаши керак. Мана, бўлди. Сизлар кўраётган нарсани мен ҳам кўряпман. Сиз уни бугун майдонга тушишини сўраяпсизми? Йўқ, ўйнамайди. У ҳали ўз ўйинини кучайтириши керак.

Эшитинглар, у бир неча ой майдонга тушмади. Мен ундан чоршанба куни майдонга тушиб ёки 45 дақиқа ўйнаб энг яхши ўйинчи бўлишини кутмаяпман. У анча вақт давомида майдонга тушмади", - дейди Моуриньо.


Манба: www.interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz