Қайднома

Қидирув

«Тоттенхэм» сафарда «Вест Хэм»ни таслим этди

«Тоттенхэм» сафарда «Вест Хэм»ни таслим этди

  23.09.2017 20:25
  0
  544
«Тоттенхэм» сафарда «Вест Хэм»ни таслим этди

Англия чемпионатининг 6-туридан ўрин олган “Вест Хэм” – “Тоттенхэм” учрашуви ўз ниҳоясига етди. Унда 2:3 ҳисоби қайд этилиб, Поччетино жамоаси ғалабаси билан якунланди.

Барча қизиқ воқеалар Кейннинг дубли ҳамда Эриксеннинг битта голидан сўнг ҳисоб 3:0 кўриниш олгандан сўнг бошланди.

Дастлаб, иккинчи бўлимнинг 65-дақиқасида Хавьер Эрнандес битта голга жавоб қайтарган бўлса, 70-дақиқада Серж Орье қизил карточка олиб майдонгга тарк этди.

87-дақиқага келиб Куяте орадаги фарқни битта голгача қисқартирди ва “Тоттенхэм“ бор эътиборини ҳимояга қаратди. Якунда 2:3 ҳисоби сақланиб қолди.

Англия чемпионати, 6-тур

Вест Хэм – Тоттенхэм 2:3 (0:2, 2:1)

Голлар: 0:1 – 34 Кейн, 0:2 – 38 Кейн, 0:3 – 60 Эриксен, 1:3 – 65 Эрнандес, 2:3 – 87 Куяте.
Вест Хэм – Харт, Рид, Огбонна, Крессуэлл, Фонте (Масуаку, 74), Антонио (Кэрролл, 28), Куяте, Арнаутович (Айю, 66), Нобл, Сабалета, Эрнандес.
Тоттенхэм – Льорис, Санчес, Вертонген, Дэвис, Алдервейрелд, Эриксен (Уинкс, 73), Сиссоко (Триппьер, 78), Алли, Дайер, Орье, Кейн (Льоренте, 89).
Огоҳлантиришлар: Орье (64), Эрнандес (81), Айю (90).
Четлатиш: Орье (70).

 


Манба: www.interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz