Қайднома

Қидирув

«Реал» Себальоснинг дубли эвазига «Алавес»ни қийинчилик билан мағлуб этди

«Реал» Себальоснинг дубли эвазига «Алавес»ни қийинчилик билан мағлуб этди

  23.09.2017 21:16
  0
  587
«Реал» Себальоснинг дубли эвазига «Алавес»ни қийинчилик билан мағлуб этди

Испания чемпионатининг 7-туридан ўрин олган “Алавес” – “Реал” учрашуви ўз ниҳоясига етди. Унда 1:2 ҳисоби қайд этилиб меҳмонларнинг ғалабаси билан тугади.

Учрашувни ҳужумкор бошлаган меҳмонлар 10-дақиқада ўз ниятларига эришдилар, Дани Себальос “Реал” сафида Ла Лигадаги дебют голини урди ва жамоасини олдинга олиб чиқди.

Учрашувнинг 40–дақиқасида Мунир ўнг қанотдан тўпни жарима майдони ичига узатди у ерда Ману Гарсия тўпга боши билан зарба бериб уни дарвозага жойлаб қўйди.

Бироқ орадан уч дақиқа ўтиб яна Себальос катта сахнага чиқди ва ўйиндаги дублини нишонлади.

Шу тариқа ўйин сўнггига қадар ҳисоб ўзгармади.

Испания чемпионати, 7-тур

Алавес – Реал Мадрид 1:2 (1:2, 0:0)

Голлар: 0:1 – 10 Себальос, 1:1 – 40 Ману Гарсия, 1:2 – 43 Себальос.

Алавес – Пачеко, Вигарай (Руано, 46), Эли, Марипан, Дуарте, Ману Гарсия, Бурги (Педраса, 66), Медран, Торрес, Ибаи Гомес (Собрино, 81), Мунир.

Реал Мадрид – Навас, Варан, Карвахаль, Начо, Рамос, Каземиро, Иско, Васкес, Себальос (Льоренте, 72), Асенсио, Роналду.

Огоҳлантиришлар: Вигарай (14), Карвахаль (32), Эли (45), Медран (61), Ману Гарсия (67).


Манба: www.iff.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz