Қайднома

Қидирув

АПЛ: «Ливерпуль» сафарда қийинчилик билан «тулкилар»дан устун келди

АПЛ: «Ливерпуль» сафарда қийинчилик билан «тулкилар»дан устун келди

  23.09.2017 23:41
  0
  499
АПЛ: «Ливерпуль» сафарда қийинчилик билан «тулкилар»дан устун келди

Англия премьер лигаси 6 турининг бугунга белгиланган учрашувлари ўз поёнига етди.

Дастлабки баҳслар ҳақида олдинроқ хабар қилгандик. Охирги учрашув эса «Кинг Поуэр» стадионида бўлиб ўтди ва унда мезбон «Лестер» «Ливерпуль»ни қабул қилди.

Ҳар икки жамоа ҳам очиқ футбол намойиш қилишгани учун ўйин жуда ҳам шиддаткор ва қизиқарли руҳда ўтди.

Биринчи бўлимнинг 15 дақиқасида Коутиньонинг жуда ҳам қулай пасидан сўнг Мухаммад Салах бош билан зарба бериб ҳисобни очди. 23 дақиқада эса мезбонлар дарвозаси томон жарима зарбаси белгиланди ва бу вазиятда Коутиньо мукаммал зарба ижро этиб, жуда чиройли гол муаллифлик қилди.

Биринчи бўлимнинг сўнгги сонияларида эса «тулкилар» ҳисобни қисқартиришга муваффақ бўлишди. Гол муаллифи Шинжи Оказаки.

Иккинчи бўлим биринчисидан ҳам қизиқарлироқ тарзда ўтди ва жамоалар яна биттадан тўп киритишга муваффақ бўлишди.

73 дақиқада эса Жейми Варди пенальтини аниқ амалга ошира олмай, ҳисобни тенглаштириш имкониятини қўлдан чиқарди.

Якуний ҳисоб 2:3 ва «Ливерпуль» ўз ҳисобига уч очкони қўшиб қўйди.

АПЛ. 6-ТУР.

«Лестер»–«Ливерпуль» 2:3 (1:2)

Голлар: 0:1 – 15 Салах, 0:2 – 23 Коутиньо, 1:2 – 45 Окадзаки, 1:3 – 68 Хендерсон, 2:3 – 69 Варди.

Лестер: Шмейхель, Морган, Чилуэлл, Симпсон, Магуайр, Марез (Грэй, 61), Ндиди, Кинг, Олбрайтон, Окадзаки (Ихеаначо, 74), Варди.

Ливерпуль: Миньоле, Матип, Морено, Гомес, Ловрен, Коутиньо, Жан (Милнер, 75), Фирмино (Старридж, 64), Вейналдум, Салах, Хендерсон.

Огоҳлантириш:Олбрайтон (17), Ндиди (22), Матип (45), Ловрен (56), Миньоле (72).


Манба: www.interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz