Қайднома

Қидирув

Ла лига: «Барселона» сафарда «Жирона» устидан йирик ғалабага эришди

Ла лига: «Барселона» сафарда «Жирона» устидан йирик ғалабага эришди

  24.09.2017 01:45
  0
  623
Ла лига: «Барселона» сафарда «Жирона» устидан йирик ғалабага эришди

Испания Ла лигаси 6 туридан ўрин олган баҳслар давом этмоқда.

23 августга белгиланган сўнгги баҳс «Мунисипал де Монтиливи» стадионида бўлиб ўтди ва унда Каталонининг икки клуби «Жирона» ҳамда «Барселона» баҳс олиб борди.

Кутилганидек, «кўк-анорранглилар» устунлигида 0:3 ҳисобида ўз поёнига етди.

Дастлаб, 17 дақиқасида Лионель Месси томонидан бурак етказиб берилган тўпга Альба тўхтатмай туриб зарба берди ва бу зарба кутилмаганда Адай Бенитес тегиб, дарвоза тўридан жой олди.

48 дақиқада Алеиш Видалнинг жуда чиройли ҳаракати иккинчи голга олиб келди. Мазкур гол ҳам автогол сифатида қайд этилди ва дарвозабон Горка Ирайсос номига ёзилди.

Ўйиндаги сўнгги нуқтани эса Луис Суарес 69 дақиқада қўйди.

Шу тариқа «Барселона» ўз ҳисобидаги очколари сонини яна учтага кўпайтириб олди.

«ЖИРОНА»«БАРСЕЛОНА 0:3»(0:1)

23 сентябрь, «Монтиливи»

Голлар: 0:1 – 17, автогол Адай, 0:2 – 48, автогол Ирайсос, 0:3 – 69 Суарес.

Жирона: Ирайсос, Хуанпе, Эспиноса, Рамальо, Адай (Мохика, 69), Порту, Алейш Гарсия, Дуглас Луис, Понс, Маффео (Морено, 78), Олунга (Кайоде, 60).

Барселона: тер Стеген, Маскерано, Альба, Алеиш Видаль (Андре Гомеш, 81), Умтити, Серджи Роберто, Ракитич, Паулиньо (Бускетс, 67), Иньеста (Денис Суарес, 80), Месси, Суарес.

Огоҳлантиришлар: Маффео (23), Адай (41), Кайоде (83).


Манба: www.interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz