Қайднома

Қидирув

"Нурафшон" Тошкентга келиш учун пул тополмади...

"Нурафшон" Тошкентга келиш учун пул тополмади...

  24.09.2017 18:19
  0
  652

Олдин хабар берганимиздек, биринчи лига жамоалари бугун навбатдаги тур учрашувларини ўтказишди. Хусусан, "НБУ-Осиё" жамоаси ўз майдонида Бухоронинг "Нурафшон" жамоасини қабул қилиши керак эди.
Маълум қилишларича, "Нурафшон" жамоаси бу ўйинга қатнаша олмайди. Бунга сабаб жамоанинг молиявий томондан қийинчиликларга дуч келаётгани айтилаяпти. 
Шуҳрат Ражабов бош мураббийлигидаги жамоа мавсум бошидан бери молиявий томондан қийинчиликларга учрамоқда. Жамоа футболчилари 15 ойдан бери ойлик маошларини олмаётган эканлар. Жамоа инқироз ёқасига келиб қолган. Бухоро вилоят ҳокимлиги ҳам жамоага бефарқ назар билан қарётгани маълум қилинмоқда. 
Нима ҳам дердик, жамоа муҳлислари ўз суюклиларини ўйинларини кўра олмасликлари мумкин. Бунга ПФЛ қандай чора кўрар экан? Кузатамиз.


Манба: sports.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz