Қайднома

Қидирув

Дилшод Нуралиев ва ўсмирларимиз ҳам ишончни оқлай олишмади-я!

Дилшод Нуралиев ва ўсмирларимиз ҳам ишончни оқлай олишмади-я!

  25.09.2017 01:48
  0
  807
Дилшод Нуралиев ва ўсмирларимиз ҳам ишончни оқлай олишмади-я!

Ўзбекистон U-16 терма жамоаси ОЧ саралаши "A" гуруҳи 5-турида Саудия Арабистони U-16 термасига 0:1 ҳисобида ютқазди ва келаси йили бўлиб ўтадиган Осиё чемпионати финал босқичи йўлланмасини қўлга кирита олмади.

 Ўзбекистон U-16 терма жамоаси ОЧ саралаши "A" гуруҳи 5-турида Саудия Арабистони U-16 термасига 0:1 ҳисобида ютқазди ва келаси йили бўлиб ўтадиган Осиё чемпионати финал босқичи йўлланмасини қўлга кирита олмади. Саудия Арабистони пойтахти Ар Риёд шаҳрида ОЧ саралаши "A" гуруҳи баҳслари якунланди ва Осиё чемпионатига йўл олган жамоа аниқланди.

Мусобақанинг сўнгги турида Саудия Арабистони U-16 терма жамоасига қарши майдонга тушган Ўзбекистон U-16 терма жамоаси рақибига кичик 0:1 ҳисобида мағлуб бўлди ва гуруҳ босқичи баҳсларида учинчи ўринни эгаллаб ОЧ финал босқичига йўлланмани қўлга кирита олмади. Таъкидлаш лозим, ушбу гуруҳда Иордания терма жамоаси биринчи ўринни қўлга киритган ҳолда Осиё чемпионати финал босқичига йўлланма олди. Саудия Арабистони терма жамоаси иккинчи ўринни қўлга киритган бўлса ҳам, голлар нисбати туфайли иккинчи ўрин эгалари орасида энг яхши бешта жамоа сафига кира олмади ва Осиё чемпионати йўлланмасини қўлга кирита олмади. Дилшод Нуралиев бош мураббийлигидаги Ўзбекистон U16 терма жамоаси эса 7 очко билан гуруҳ босқичида учинчи ўринни эгаллади.  Бир сўз билан айтганда минг афсуски, улар ҳам худди акаларидек, мухлислар ишончини оқлай олишмади.   U-16 Осиё чемпионати саралаши. Ар Риёд, Саудия Арабистони. "A" гуруҳи, 5-тур. Ўзбекистон – Саудия Арабистони – 0:1. Гол: Ҳассан Ал Али (80). Турнир жадвалидаги вазият.

Жамоа 
Ў Ғ Д М ТН О
1.  Иордания 4 2 1 0 12-3 10
2.  Саудия Арабистони 4 3 0 1 15-3 9
3.  Ўзбекистон 4 2 1 1 7-1 7
4.  Баҳрайн 4 1 0 3 8-7 3
5.  Шри-Ланка 4 0 0 3 0-29 0

 


Манба: the-uff.com


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz