Қайднома

Қидирув

Анонс: «ИнтерФУТБОЛ» газетасининг 77-сонида

Анонс: «ИнтерФУТБОЛ» газетасининг 77-сонида

  25.09.2017 11:08
  0
  187
Анонс: «ИнтерФУТБОЛ» газетасининг 77-сонида

Қадрли футбол ишқибозлари «ИнтерФУТБОЛ» газетасининг бугунги 77-сонида бир-биридан қизиқарли мақолаларни мутоала қилишингиз мумкин. Эсклюзив материаллар, таҳлил ва суҳбатлар  ҳам сизни бефарқ қолдирмайди деган умиддамиз.

Демак, газетамизнинг бугунги сонида нималарни ўқиш мумкин?

- Шубҳалардан холос бўлиш вақти

Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг ўтган ҳафта БМТ бош ассамблеяси 72-сесcиясида сўзлаган нутқи бугун халқаро миқёсда ҳам, юртимизда ҳам қизғин муҳокама қилинмоқда. Бу тарихий нутқ - БМТ минбарида ички қатъият ва Ватан қудрати, фахр ва ғурур тимсоли сифатида янгради…

- ФИФА президенти билан самарали музокара

ЎФФ президенти Умид Аҳмаджонов ва ташкилот Ижроия қўмитаси аъзоси Бобур Шодиев Швейцариянинг Цюрих шаҳрида ФИФА раҳбари Жанни Инфантино билан учрашишди…

- Абдухолиқов ва Мусаевдан кичик серия

ЛЕГИОНЕРЛАРИМИЗДАН ДАРАКЛАР

- Жонланавер, «интрига»

ОЛИЙ ЛИГА ОХИРГИ ТУР ШАРҲИ, ФАКТЛАР, РАҚАМЛАР...

- Осиё квартети

ОЧЛда ҳал қилувчи палла яқинлашди - эртага «Ғарб», кейинги кун эса «Шарқ»да ярим финал босқичига старт берилади...

- Четлатиш

Охирги вақтларда футболимиз, аниқроғи, ҳакамлик масаласида кам кузатиладиган воқеа юз берди. Қисқа вақт оралиғида икки нафар ҳакам ишига «4» балл қўйилди (бу беш баллик тизимда «2» демакдир). Ҳозирча улардан бири ҳакамликдан батамом четлатилди, иккинчисига нисбатан ҳали якуний қарор чиқмади...

- Начора, Қатар-2022ни кутамиз

Мундиал-2018 саралашига чизгилар

- Бобур Зуҳриддинов: «Италиялик мураббийлар услубига бефарқ эмасман»

23 ёшида олий лига жамоасига бош мураббийлик қилган истеъдод эгасини танийсизми?

- Хитой миллиардига эҳтиёж

Янги аср аввалида иқтисодиёт бўйича катта тараққиётга юз бурган Хитой бугунги кунда энг йирик сармоядорлар мамлакатига айланиб улгурди...

- Буюк эврилиш

ТУРК ФУТБОЛИНИ ЯНА ЧЎҚҚИГА ОЛИБ ЧИҚИШ ҲАРАКАТИ...

- Курашга шай ўспирин

Чемпионшипдаги ажойиб ўйинлари билан мухлислар олқишига сазовор бўлишдан ташқари, Европа чемпионлигини ҳам нишонлашга улгурган 17 ёшли Райан Сессеньонни яқинроқ таништириш мақсадида FootballHD.ru сайти алоҳида мақола тайёрлади.

- «Монако» Мбаппени бошқа чемпионатда кўришни истаганди

Франциянинг амалдаги чемпиони ва ЧЛ ярим финалчиси - «Монако» сўнгги трансферлар бозори давомида футболчилар сотувидан даромад олиш бобида жаҳон рекордини ўрнатди - 360 млн. евро. Эътиборлиси, аввалги рекорд 200 млн. еврога тенг бўлиб, у ҳам монегаскларга тегишли эди...

- Ҳисоб палатаси

«А» СЕРИЯСИГА БОҒЛИҚ МАОШЛАР ТЎЛОВИ ҲАҚИДА НИМАЛАРНИ БИЛИШ КЕРАК?

- Жамоат ишларига марҳамат!

Аввалроқ маст ҳолатда автомобиль бошқариб, «қўлга тушган» Уэйн Руни энди нақ 2 йил давомида қимматбаҳо «тойчоқ»лари рулини ушламаслиги керак. Ҳар ҳолда, суд «Эвертон» ҳужумчисини шунча муддат ҳайдовчилик гувоҳномасидан фойдаланиш ҳуқуқидан маҳрум қилди...

-«Балотелли Италиянинг энг яхши ҳужумчиси»

МИНО РАЙОЛА АҚИДАЛАРИ

- Леонид Федун: «Инқироз? Бу матбуот хулосаси, холос»

Россиянинг амалдаги чемпиони - «Спартак» жорий мавсумни ўта суст бошлади. «Қизил-қоралар» ўтган йили дастлабки 10та турда 22 очко тўплаб, турнир жадвалида пешқадамликни қўлга олишганди. Клуб президенти Леонид Федун «СЭ» нашрига берган интервьюсида жамоа билан боғлиқ вазиятга алоҳида тўхталиб ўтди.

- Ота нега йиғлайди?

Италия «А» серияси 4-турида захирадан майдонга тушиб, «Лацио» дарвозасини 2 марта ишғол қилган «Женоа» вакили Пьетро Пеллегри алоҳида натижа соҳибига айланди. Яъни у ХХI асрда «дубль» қайд этган энг ёш футболчи бўлди (кучли 5та чемпионат вакиллари орасида). 16 ёшли ўғлининг муваффақиятини захира ўриндиғидан кузатиб турган ота - Марко Пеллегри эса қувончдан кўз ёшлари тўкишдан уялмади...

- Мухлис мактуби: Яхши умид - бари яхшиликка...

Терма жамоамизнинг ЖЧга яқинлашиб, яна бир бора пастга қулагани - бу футболимиз тақдирига битилган иш. Энди минг афсусланмайлик, заррача наф йўқ, вақтни бир сония ҳам ортга қайтаролмаймиз...

Ҳамишабиргабўлайлик, азизлар!!!


Манба: www.interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

МАВЗУГА ОИД БОШҚА ХАБАРЛАР

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

Жамоа Ў О
тўлиқ маълумот »

Кун фотоси

ЖЧ-2018 расмий тўпи – Telstar 18 тақдим қилинди

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

© "Interfutbol.UZ". © 2006-2017. Мобил версия
Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт!
Барча ҳуқуқлар амалдаги қонунчиликка биноан ҳимояланган.