Қайднома

Қидирув

Моуриньога нисбатдан ҳеч қандай жазо қўлланилмаслиги мумкин

Моуриньога нисбатдан ҳеч қандай жазо қўлланилмаслиги мумкин

  25.09.2017 15:48
  0
  257
Моуриньога нисбатдан ҳеч қандай жазо қўлланилмаслиги мумкин

“Манчестер Юнайтед” клуби бош мураббийи Жозе Моуриньо “Саутгемптон”га қарши учрашув (1:0) даги четлатиши учун жарима тўламайдиган кўринади.

Эслатиб ўтамиз, Моуриньо ўйинга қўшиб берилган дақиқаларда майдонга чиқиб, Андер  Эрререга кўрсатма бергани учун ҳакам томонидан четлатилганди.

Маълумотларга кўра, Жозе “МЮ”нинг АПЛдаги кейинги ўйинида жамоани бошлаб тушади.

Daily Mail нашрининг хабарига кўра, Моуриньо ҳакамлар шаънига ёмон сўзлар гапирмаган, бундан ташқари у ўйиндан кейин ҳакамлардан норози эмаслигини билдириб ўтган.

Бундай вазиятда Англия футбол ассоциацияси фақатгина захира ҳаками Поусон Моуриньо устидан шикоят қилсагина португалиялик мутахассис четлатилиши мумкин. Лекин Моуриньо Поусонни кўрмасдан у билан тўқнашиб кетган холос.

Маълумот учун, “Манчестер Юнайтед” Европа Чемпионлар лигасида 27 сентябрь куни Москвага ташриф буюриб, ЦСКА меҳмони бўлади.


Манба: www.interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »

Кун фотоси

Чемпионлар давраси

  • ЎФФ ва ПФЛнинг янги раҳбарияти олиб бораётган ислоҳотларга қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz