Қайднома

Қидирув

Ҳусниддин Ғофуров янги жамоаси сафида гол урди (VIDEO)

Ҳусниддин Ғофуров янги жамоаси сафида гол урди (VIDEO)

  26.09.2017 09:18
  0
  1096
Ҳусниддин Ғофуров янги жамоаси сафида гол урди (VIDEO)

Дам олиш кунлари Сербия Супер лигасида 11-тур ўйинлари бўлиб ўтди. Ҳамюртимиз Ҳусниддин Ғофуров фаолият олиб борадиган Лучанининг “Младость” клуби ўз майдонида “Войводас”ни қабул қилди.

Мазкур ўйинда меҳмонлар 3:1 ҳисобида ғалаба қозонишди. Ҳамюртимиз ўйинни захира ўриндиғида бошлади ва 53-дақиқада захирадан майдонга туширилди. Бу вақтда унинг жамоаси 0:2 ҳисобида ортда қолаётган эди.

Учрашувнинг 88-дақиқасида эса Ҳусниддин меҳмонлар дарвозаси олдида юзага келган пала-партишликдан унумли фойдаланиб, ҳисобни қисқартиришга эришди. Бу унинг лучаниликлар сафида киритган илк голи бўлди.Қуйида учрашувда юзага келган диққатга сазовор вазиятлар ва киритилган голларни томоша қилишингиз мумкин.

 


Манба: Sports.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz