Қайднома

Қидирув

Ана холос: Стадион қўриқчилари меҳмон футболчиларни калтаклашди

Ана холос: Стадион қўриқчилари меҳмон футболчиларни калтаклашди

  26.09.2017 12:57
  0
  692

Хитойнинг “Харбин Итэн” клуби футболчилари стадион қўриқчилари томонидан калтакланди. Goal интернет нашрининг хабар беришича ушбу ҳолат “Юньнань Лицзян” (1:1) клубига қарши баҳсда содир бўлган.  Таъкидлаш лозимки, ушбу баҳснинг 2-бўлими нақд 50 дақиқадан сўнг бошланган.

“Харбин Итэн” клуби вакилининг сўларига кўра танаффус пайтида кийиниш хонасининг чироқлари ёниши билан ўнлаб қўриқчилар хонага кириб келишган ва қўлларидаги резина таёқ (дубинка) билан футболчиларни ура кетишган.

Ўз навбатида “Юньнань Лицзян” клуби вакилининг айтишича меҳмон жамоа футболчилари учрашув ҳакамига босим ўтказишиб, уни қўрқитишга ҳаракат қилишган ва шу боис қўриқчилар уларни тартибга чақирмоқчи бўлишган. Бу ҳолатда майдон эагалари қўриқчиларнинг резина таёқ билан футболчиларни урганлигини инкор этишди.

“Агар ўнлаб қўриқчилар уларни резина таёқ билан ургани рост бўлса, қандай қилиб 2-бўлимда футбол ўйнашди?”, - дейди “Юньнань Лицзян” клуби ўз аризасида. Юқоридаги вазият бўйича Хитой футбол ассоциацияси тергов-суруштирув ишларини олиб бормоқда.


Манба: sports.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz