Қайднома

Қидирув

"Локо" 7 очколик фарқни сақлай олди...

"Локо" 7 очколик фарқни сақлай олди...

  27.09.2017 08:19
  0
  853

Хабарингиз бор, кеча Олмалиқ шаҳрида 19-турнинг қолдирилган учрашуви бўлиб ўтди. Амалдаги чемпионга қарши баҳсга жамоамиз аъзолари яхши тайёргарлик кўришди. Ўз майдонида мағлуб бўлмай келаётган Виктор Кумиков шогирдлари бу гал ҳам анъанани давом эттиришни мақсад қилишганди.

Учрашув кутилганидек, муросасиз ва кескин вазиятларга бой тарзда бошланди. Ҳар икки жамоа ҳам очиқ футбол намойиш этган ҳолда асосий эътиборни ҳужумга қаратди. Хавфли вазиятлар дарвозалар олдида тез-тез содир этилсада, ўйинда илк гол биринчи таймнинг сўнгги дақиқасида киритилди. Ўнг қанотдан ҳужумга ўтган "Локомотив" вакили Марат Бикмаев ўйин қоидаси бузилган ҳолда тўхтатилди. Жарима тўпини жабрланувничини ўзи бажарди ва дарвозани ишғол этишга муваффақ бўлди. Биринчи тайм тўхталишлари учун ҳакам бир дақиқа қўшиб берди. Жамоамиз аъзолари ҳисобда ортда қолмаслик учун дарҳол ҳужумга отланишди. Бир дақиқа олдин меҳмонларни ҳисобда олдинга олиб чиққан Бикмаев ўз жарима майдонида Санжар Рихсибоевга нисбатан қўпол ўйнади. Ҳакам иккиланмасдан Нестеров қўриқлаётган дарвоза томон пенальти белгилади. Пенальтини Игорь Йелич аниқ амалга ошириб ҳисобни тенглаштирди. Иккинчи таймда ҳам майдонда жамоалар ҳужумкор ўйин намойиш этишди. Афсуски, дарвозани ишғол этишда жамоамиз аъзолари бироз оқсашди. Рақиб эса яратилган вазиятлардан унумли фойдаланишга ҳаракат қилди. 61-дақиқада Икром Алибоев яқин масофадан бош билан дарвозани ишғол этган бўлса, 90-дақиқада Сардор Мирзаев ўйинда якуний ҳисобни ўрнатувчи голга  муаллифлик қилди.  

"Олмалиқ" - "Локомотив" (Тошкент) – 1:3. 4025 томошабин.

Ҳакамлар: В. Агишев (Тошкент) – 8,4, Р. Нугмонов (Тошкент) – 8,5, С. Еремеев (Тошкент) – 8,4, К. Расулов (Қарши) - 9

Назоратчи: С. Ирматов (Тошкент).

ЎзПФЛ вакили: Ш. Ражабов.

Голлар: И. Йелич (45 + 2 пенальти) – М. Бикмаев (45), И. Алибоев (61), С. Мирзаев (90).

Огоҳлантиришлар: Л. Тўраев (16), И. Йелич (28) – И. Нестеров (5), И. Тўхтахўжаев (29).

Энг яхши футболчилар: И. Йелич – К. Махарадзе.  Учрашув якунлангач, меҳмонлар бош мураббийи А.Микляев ўйин борасида ўз фикрларини айтиб ўтди. -Руҳий томондан бу ўйинда ижобий натижага эришиш муҳим эди. Негаки, олдинги икки ўйинда гол ура олмадик ва муҳим очколарни бой бердик. Футболчиларга раҳмат иккинчи таймда ўйинни ўз қўлларига олишди ва голлар уриб жамоага ғалаба келтиришди. Асосийчи таъқибчиларимиз билан орадаги фарқни еттиталигича сақлаб қолдик. Рақиб ҳақида нима дейишим мумкин. Жамоага нима етишмаяпти, албатта буни жамоа билан бирга юрган раҳбарият, мураббийлар яхши билади. Ташқаридан туриб шарҳ бериш ноўрин.

Учрашув якунлангач, В.Кумиков ҳам  ўйин борасида ўз фикрларини айтиб ўтди. Ўйинни яхши бошладик, биринчи таймда тенглик кузатилди. Бугун нимага қодир бўлсак, шунга яраша ўйин кўрсатдик. Афсуски, рақиб жуда осон тарзда голлар уриб кетди. "Локомотив"дек жамоага қарши бундай хатоларга йўл қўймаслик керак.


Манба: fc-olmaliq.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz