Қайднома

Қидирув

Умид Аҳмаджонов: МТЖ бош мураббийлигига номзодлар билан музокара олиб боряпмиз

Умид Аҳмаджонов: МТЖ бош мураббийлигига номзодлар билан музокара олиб боряпмиз

  27.09.2017 12:20
  1
  975
Умид Аҳмаджонов: МТЖ бош мураббийлигига номзодлар билан музокара олиб боряпмиз

Ўзбекистон футбол федерацияси президенти Умид Аҳмаджоновнинг матбуот анжумани бошланиш арафасида.

Бир неча дақиқалардан сўнг матбуот анжумани бошланади ва ушбу саҳифа орқали тафсилотлар билан танишиб боришингиз мумкин.

Ҳозирча матбуот анжумани бошланмади. Бизга 10.30да бошланиши ваъда қилинган эди, аммо мана 6 дақиқа ўтди, тадбир бошланмаяпти 

Йўқ, ЎФФда ўзгариш бор барибир. Аввалгилардан фарқли ўлароқ бу сафар нима учун тадбир кечикаётгани тушунтирилди. ЎФФ ижроқўми аъзоси Рустам Қурбонов кечикаётгани учун бошланмай турган экан.

Ҳозирча кутяпмиз Мана шу аҳвол...

Улар келишди Умид Аҳмаджонов, Рустам Қурбонов, Мурод Алиев ва Ойбек Қосимовлар иштирокида матбуот анжумани бошланди. Рустам ака нима учун кечикканини тушунтирди ва узр сўради. Ашхободдан қайтаётган спотчилар билан боғлиқ ташкилотчилики ишлари боис кечиккан экан. 

Шундан сўнг сўз ЎФФ президенти Умид Аҳмаджоновга берилди. 

- Ассалом алайкум. Сайловдан буён ўтган вақт давомида бир қатор ўзгаришлар амалга оширилди ва дасур қабул қилинди. ЎФФ катта ислоҳотлар остонасида турибди. Устивор масалалар ҳақида хабар берилди.

1. МТЖга янги бош мураббий тайилаш бўлиб, ҳозир бу борада иш олиб бормоқда.

2. Келишилган ўйинларга қарши кураш бошланиб, янги қўмита ташкил этилмоқда.

3. Уруғ аймоқчиликка қарши кураш. Агар дарҳақиқат спортчилар оиласи бўлса, марҳамат. Аммо бу масала албатта текширилади.

4. Федерация ишини шаффофлаштиришдир. Биз учун халқнинг фикри жуда муҳим. Салбий таассуротни йўқотиш учун қўлдан келган барча ишни амалгаоширамиз.

Шу билан бирга Олий лига савиясини кўтариш, Токио йўлланмасини қўлга киритиш ва 2022 йилги ЖЧда иштирок этиш асосий вазифалардан. Болалар футболи ва оммавий футболни ривожлантириш. Мухлисларнинг стадионга келиши учун зарур шароитни яратиб бериш. Бугун дунё ахборот билан яшамоқда.

У жуда муҳим омилки, агар тўхтаб қолса, бўшлик юзага келади. Ахборотни ўз вақтида бериш муҳим ва федерация бўшлиқни йўқ қилиш учун астойдил ишлайди. Режаларимиз узоқ муддатга мўлжалланган. Биз халқ билан мулоқотга ҳар доим тайёрмиз.

Агар журналистлар таклифи бўлса, федерация эшиклари ҳар доим очиқ. Шу мақсадда бу тадбирни ташкил этдик. Бундай учрашувлар тез тез ўтказилиши керак. Исталган вақтда ЎФФга келиб, ўз таклифингизни беришингиз мумкин. Мана стадионлар хувилаб ётибди. Бу муаммони барчамиз бирга ҳал қилишимиз керак.

- Терма жамоанинг аввалги салбий натижалари учун ким жавоб беради?

Рустам Қурбонов: Натижа учун жавобни раҳбарият бериб бўлди, бўшатилди. Янги раҳбарият эса федерацияда текшириш ишларини олиб бормоқда. Ҳозир нафақат молия, балки ходимлар бўйича ҳам катта иш олиб борилмоқда.

Янги раҳбарият жамоаси энди ташкил этилмоқда. Бу борада барча иш амалга оширилгач, албатта жавоб берамиз.

- Сизда учта вице президент бор. Аммо улар бошқа лавозимда ишлайди ва тўлиқ вақтини футболга бағишлай олмайди. Шундай экан, сиз хориж сафарларида бўлганингизда ким футболимизни бошқаради?

Умид Аҳмаджонов: Штатни янгидан кўриб чиқмоқдамиз. Шоакмал ака жисмоний тарбия институтидан тўлиқ кетган. У менга ёрдам бера олади. Шунингдек терма жамоа бош мураббий борасида қарорни энди бир киши қабул қилмайди. Бутун бошли қўмита иш олиб боради.

- Цюрихдаги сафарингизда ёшлар ўртасида ЖЧ мезбонлиги ҳақида гап кетди. Бу борада қандай маълумот бера оласиз. Шунингдек МТЖ мураббийлигига номзодлар ҳақида нима дея оласиз?

- Биз ЖЧ мезбонлиги бўйича ФИФАга мурожаат қилганмиз. Аёллар ва ёшлар футболи бўйича чемпионатлар бизда ўтиши мумкин. Шу билан бирга ФИФА конгрессига ҳам мезбонлик қилишимиз мумкин.

МТЖ бош мураббийлигига номзодлар билан музокара кетмоқда. Ҳозир этика жиҳатидан уларнинг номини айта олмаймиз. Бу ҳақида аниқ маълумот пайдо бўлиши ҳамоно албатта расмий хабар берилади.

- ЎФФда шундай ходимлар ишлаганки, халқ наздида мутлақо обрўйи қолмаган. Масалан Асқар Толибжонов ва Фарҳод Магометов. Улар билан бирга ишлашга тайёрмисиз?

- Бу масалада иш олиб бориляпти ва ходимлар кўриб чиқиляпти. Кимгадир ёқса ёки ёқмаса ҳам айтаман, федерациянинг 90 фоиз ходими алмашади.

- Келишилган ўйинларга қарши кураш борасида қандай иш олиб борилмоқда? Агар журналистлар келишилган ўйин ҳақида гапирса, дарҳол факт талаб қилишади.

Аммо кимнингдир телефон суҳбатини тинглаш ва факт йиғиш журналистнинг вазифаси эмас. Бу борада ҳуқуқ тартибот ходимлари билан ҳамкорликда иш олиб борилса бўлмайдими?

- Келишилган ўйинларга қарши кураш бутун бошли қўмита тузилади. Уларга катта ваколат берилади. Бу саволга жавоб тариқасида махсус штат ташкил этилган. Биз келишилган ўйинларга қарши курашиш учун жуда катта ҳажмда иш олиб борамиз. 

Футболимизни ривожлантириш учун ЎФФ ва матбуот бирга иш олиб бориши лозим. Ҳар қанча муаммолар бўлса, марҳамат ёритинглар. Ҳозир муаммолар жуда кўп.

Масалан яқинда Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси Осиё чемпионатига чиқа олмади. Марҳамат, сафарга терма жамоа билан бирга бориб, муаммоларни кўрсатиб беринглар. Биз бунга тайёрмиз. Жадвал асосида ҳар бир нашрдан мухбирларни жўнатамиз.

- Ўзбек футболида ташкилотчилик борасида муаммолар ҳамон мавжуд. Масалан Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси Осиё чемпионати саралашидан ўта олмаганига сабаблардан бири ҳам шунда.

Терма жамоа саралашга икки кун қолганда йўлга чиқди ва Жидда аэропортида Риёдга учадиган самолётга кеч қолгани боис, 12 соат йўл босиб борди. Боз устига ўйин вақти жазирама иссиққа белгиланишига делегация раҳбари эътироз билдирмаган.

Натижада Осиё чемпионати йўлланмаси бой берилди. Ўз ишини билмайдиган ва инглиз тилида гаплаша олмайдиган одамлар қачонгача терма жамоалар делегациясига раҳбар бўлади?

- Сиз айтган муаммолар бўйича суриштирув ишлари олиб борилган ва Дилшод Нуралиевнинг бўшаш ҳақида аризаси олинган. Биз нафақат ташкилотчилик, балки терма жамоа таркибини ҳам кўриб чиқмоқдамиз.

Собиқ бош мураббий қандай қарорга асосан у ёки бу футболчини таркибга олганини суриштиряпмиз. Хориж сафарларига инглиз тилини билмайдиган ходимлар бориши дарҳақиқат нотўғри. Бундан буён бундай муаммолар ортиқ бўлмайди.

Оддий мисол, терма жамоада маъмур лавозимида алоҳида ходим ишлаган ва у ҳар доим федерациядан маош олган. Ортиқ бундай ортиқча одамлар делегация таркибида бўлмайди.

Рустам Қурбонов: Бу муаммо нафақат футболга, балки спортнинг бошқа турларига ҳам тегишли. Шунга ўхшаш воқеалар бошқа спорт  турларида ҳам бир неча бор учраган.

Бу масалаларга бирин-кетин тўхталамиз, масалан ўтган йилда Бокс федерацияси таркиби буткул янгиланди ва бу тез орада ўз самарасини берди. Ўшанда федерация рахбаридан тортиб мураббийларгача алмаштирилди.

Бу ҳолат шунингдек, дзюдо федерациясида ҳам амалга оширилди. Ҳозирда спортнинг турли соҳаларида нафақа ёшида ва ундан ҳам ўтиб кетган кишилар ишлайди.

Қарасангиз боласидан тортиб неварасигача ўша ерда илдиз отиб кетган. Тажрибали раҳбарларга ҳурмат сақлаган ҳолда шуни айтиш мумкинки, ҳозирда барча соҳаларда шижоатли ёшларга ишонч билдиришимиз керак.

- Олий лига ўйинларини тўғридан-тўғри трансляция қилиш бўйича қандай ишлар олиб борилмоқда ва бу борада аниқ дастур борми?

Трансляция борасида шундай янгилик бор, ишга келганимиз ҳамоно МТРКга мурожаат қилганмиз. Шу билан бирга Олий лига ўйинларини интернет орқали кўрсатишни жорий этганмиз.

Бу билан хорижий мамлакатларда яшаётган ва ишлаётган ҳамюртларимиз учун Олий лига ўйинларини томоша қилиш имконини яратиб берганмиз. Бу борада таклифларингиз бўлса марҳамат боя айтганимиздек эшикларимиз барча учун очиқ.

Шу билан матбоут анжуманига якун ясалди.


Манба: www.uff.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

МАВЗУГА ОИД БОШҚА ХАБАРЛАР


Билдирилган фикрлар


Янги уфф рахбарятига омад таниш билиш ва уруг аймогчилигни йок килса истедодли ва таландли ёшлар чикиб келади
27.09.2017 16:19

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

Жамоа Ў О
1 Андижон 2 6
2 Зомин 2 6
3 Хоразм 1 3
4 НБУ-Осиё 2 3
5 Машъал-2 1 3
6 Насаф-2 1 3
7 Цементчи 1 3
8 Истиқлол 2 2
9 Хотира-79 2 2
10 Ёзёвон-Лочинлари 0 0
11 Норин 0 0
12 Орол 1 0
13 Сурхон 1 0
14 Уз-Донг-Жу 1 0
15 Янгиер 1 0
16 Нурафшон 1 0
17 Ғаллакор-Барса 1 0
18 Локомотив-БФК 2 0
тўлиқ маълумот »

Кун фотоси

Криштиану Роналду – «Олтин тўп» соҳиби

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

© "Interfutbol.UZ". © 2006-2017. Мобил версия
Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт!
Барча ҳуқуқлар амалдаги қонунчиликка биноан ҳимояланган.