Қайднома

Қидирув

Дилшод Нуралиев ўз вазифасидан озод этилди

Дилшод Нуралиев ўз вазифасидан озод этилди

  27.09.2017 18:23
  0
  968
Дилшод Нуралиев ўз вазифасидан озод этилди

Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси бош мураббийи Дилшод Нуралиев ўз вазифасидан озод этилди. Бу ҳақда ЎФФ Президенти Умид Аҳмаджонов Ўзбекистон ўсмирлар термасининг Осиё чемпионатига саралаш босқичидаги муваффақиятсиз иштирокидан кейин бугун, 27 сентябрь куни ташкил этилган матбуот анжуманида маълум қилди. 

“Дилшод Нуралиевнинг аризасини ҳам олдик, у киши ишдан кетди. Кўп нарсага Дилшод Нуралиев сабабчи. Ҳар бир футболчини ҳам ўрганиб чиқяпмиз. Қаердан келган, нима учун бу мусобақага борган. Бундан кейин бундай ҳолатлар такрорланмайди. Мусобақаларга тил биладиган мутахассислар сафарда юборилади”, – деди Умид Аҳмаджонов.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси Саудия Арабистонида бўлиб ўтган Осиё чемпионатига саралаш босқичидан ўта олмаганди.  


Манба: www.the-uff.com


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz