Қайднома

Қидирув

ОЧЛ: «Шанхай СИПГ»-«Урава» баҳсида ғолиб номи аниқланмади

ОЧЛ: «Шанхай СИПГ»-«Урава» баҳсида ғолиб номи аниқланмади

  27.09.2017 19:37
  0
  537
ОЧЛ: «Шанхай СИПГ»-«Урава» баҳсида ғолиб номи аниқланмади

Осиё чемпионлар лигаси ярим финалининг иккинчи баҳси бўлиб ўтди.

Терма жамоамиз сардори – Одил Аҳмедовнинг жамоаси «Шанхай СИПГ» ўз майдонида Япониянинг «Урава» клубига қарши баҳс олиб борди.

Ўртача темпда кечган баҳс асосан ҳар икки клубнинг галма-галдан уюштирилган ҳужумлари остида ўтди.

15 дақиқада мезбонлар етакчиларидан бири Халк ҳисобни очишга муваффақ бўлган бўлса, 28 дақиқага келиб Кашиваги мувозанатни тиклади.

Шундан сўнг жамоалар қанчалик уринишмасин мазкур ҳисоб ўйин охиригача сақланиб қолди.

Учрашувда Одил Аҳмедов асосий таркибда майдонга тушиб, 89 дақиқада захирага олинди.

«Шанхай СИПГ»–«Урава»-1:1 (1:1)

Голлар: Халк (15) - Кашиваги (28).

Шанхай СИПГ: Зенг Веи, Кай Хуиканг, Ву Леи, Оскар, Элкесон (Лиу Венжун 74), Халк, Жан Веи (Ю Хай 54), Фу Хуанг, Одил Аҳмедов (Ли Шенглонг 89), Ши Ке, Хе Гуанг.

Урава: Нишикава, Маурисио Антонио, Томоаки Макино, Эндо, Силва (Такаги 80), Муто, Кашиваги (Угажин 90, Нагасава, Аоки, Абе, Короки (Любиянкич 88).


Манба: www.iff.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz